Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фарруҳ Зокиров Қирғизистон президенти томондан тақдирланди
Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбоев Ўзбекистон халқ артисти, “Ялла” вокал-чолғу ансамбли бадиий раҳбари Фарруҳ Зокировни “Достук” (Дўстлик) ордени билан тақдирлади.
Атамбоев шу муносабат билан тегишли фармонни имзолади. Унда Фарруҳ Зокиров Қирғизистон ва Ўзбекистон ўртасидаги дўстликни мустаҳкамлашга қўшган улкан ҳиссаси учун “Достук” ордени билан тақдирланиши айтилган.
Фарруҳ Зокиров бошчилигидаги “Ялла” ансамбли кўплаб давлатларда машҳурликка эга ва хорижий давлатларга гастроллар уюштириб туради.
Таъкидлаш жоизки, Фарруҳ Зокиров 1996 йилда Қирғизистон халқ артисти унвонини олганди.
Фарруҳ Зокиров, шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси (1993 йил), Қозоғистон (1995 йил), Тожикистон (2000 йил), Ингушетия халқ артисти унвонлари билан тақдирланган.
Мавзуга оид
07:50 / 24.05.2025
Қирғизистонда содир бўлган зилзила кучи Андижонда сезилди
16:53 / 23.05.2025
Қирғизистон президенти ноқонуний мигрантларга 10 июнгача муҳлат берди
20:42 / 20.05.2025
Қирғизистонда содир бўлган зилзила кучи Андижонда сезилди
20:07 / 20.05.2025