Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Адлия вазири Сирдарё ва Сайхунобод тумани аҳолиси билан учрашади
Айни кунларда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазири Руслан Давлетов ва ўринбосари Акбар Тошқулов Сирдарё вилоятида халқ билан мулоқот қилишда давом этмоқда. Бу ҳақда Kun.uz мухбири хабар берган.
Маълум қилинишича, Давлетов ва Тошқулов эртага, 24 ноябрь куни соат 14:00 га қадар Сирдарё шаҳрида жойлашган «Малик» мусиқа ва санъат мактаби биносида шаҳар, шунингдек, Сирдарё ва Сайхунобод тумани аҳолиси билан учрашади.
Шундан сўнг, шу куни Оқолтин туманида жойлашган «Оқолтин» мусиқа ва санъат мактаби биносида соат 16:00 дан то 21:00 қадар шу туман, Сардоба ва Мирзообод аҳолиси билан учрашиши режалаштирилган.
Адлия вазири ва ўринбосарига мурожаат этишни истаган аҳоли ўрнатилган тартибда кўрсатилган манзил ва вақтда учрашувга келиши мумкин.
Мавзуга оид
08:01 / 19.06.2021
Ўзбекистонда Тадбиркорлик кодекси ишлаб чиқилмоқда
15:20 / 09.06.2021
Сўнгги 15 йилда суғориладиган ерлар аҳоли жон бошига 24 фоизга камайган – Адлия вазири
21:51 / 25.11.2020
Давлат боғчаларига навбатга қўйишда имтиёз бериладиган болалар тоифалари қисқартирилиши мумкин
15:42 / 24.11.2020