«Аксарияти рози бўлди» - Саудия валиаҳд шаҳзодаси ҳибсдагилар бўйича баёнот берди

Фото: РИА "Новости"
Саудия Арабистонида коррупцияда айбланган шаҳзодалар ва миллиардерларнинг аксарияти ўз маблағларининг бир қисмини озодликка чиқиш эвазига беришга рози бўлишди. Бу ҳақда валиаҳд шаҳзода Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд The New York Times’га берган интервьюсида айтиб ўтди.
Валиаҳд шаҳзоданинг журналистларга айтишича, мамлакатда коррупция муаммоси жуда кескин турган. 2015 йилда ҳукумат «энг тепадаги» порахўрлик бўйича керакли далилларни қидириб топишга қарор қилди. Якунда тахминан 200 кишининг исми киритилган рўйхат пайдо бўлган.
«Биз уларга ўзимизда бўлган барча ҳужжатларни кўрсатдик, ҳамда, улар ҳужжатлар билан танишиб чиққач, 95 фоизи вазиятга судга қадар ечим топишга рози бўлди», - дея айтиб ўтди валиаҳд шаҳзода.
Бу шаҳзодалар ва миллиардерлар ўз маблағларининг бир қисмини ёки тегишли компаниялардаги улушларини озодликка чиқиш эвазига беришга рози бўлганликларини англатади. Коррупцияда айбланганларнинг яна 1 фоизи якунда айбсиз деб топилган бўлса, 4 фоизи буни судда исботлаш ниятида, дея айтиб ўтди у.
Муҳаммад бин Салмон Ол Сауднинг баҳолашича, Саудия Арабистони ғазнасига ҳаммаси бўлиб тахминан 100 млрд. доллар йиғишнинг уддасидан чиқилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ Саудиянинг мудофаа тизимини тезкорлик билан мустаҳкамламоқчи экани хабар берилганди.
Мавзуга оид

03:47 / 26.03.2025
Зеленский АҚШнинг Украина ва Россия билан келишув тафсилотларини ошкор қилди

17:38 / 25.03.2025
Кремль: Саудия Арабистонидаги Россия-АҚШ музокаралари мазмуни ошкор этилмайди

15:14 / 24.03.2025
Саудияда АҚШнинг Россия ва Украина билан музокаралари. Бу ҳақда нималар маълум?

14:50 / 23.03.2025