Жаҳон | 18:40 / 26.11.2017
37716
5 дақиқада ўқилади

Уюшган жиноятчилик даражаси энг хавфли мамлакатлар номи маълум қилинди

Жаҳон иқтисодий форуми (ЖИФ) экспертлари дунёнинг 138 мамлакатида уюшган жиноий гуруҳлар таъсирини баҳолаб, жиноятчилар энг фаол бўлган мамлакатлар номини маълум қилишди

1. Сальвадор

Фото: РИА «Новости»

ЖИФ рейтингига мувофиқ, Сальвадор — дунёнинг уюшган жиноятчиликдан энг кўп жабр кўрувчи мамлакати ҳисобланади: у хавфсизлик даражаси бўйича мавжуд 7 баллдан 1,5 баллга баҳоланган. Таққослаш учун: рейтинг тузувчилари нуқтаи назарига кўра, Финляндия ва Норвегияда уюшган жиноятчилик бизнесга деярли таъсир кўрсатмайди -  6,8 ва 6,1 балл. БМТ маълумотларига кўра, Сальвадор энг шафқатсиз мамлакатлар рўйхатида етакчилик қилади - 100 минг кишига 108дан ортиқ қотиллик. Мутахассисларнинг таъкидлашича, бу мамлакат ўз географик жойлашуви туфайли гиёҳванд моддалар савдоси билан шуғулланувчилар учун "қайноқ нуқта" ҳисобланади - у Шимолий ва Жанубий Американинг туташган нуқтасида жойлашган. 

2. Гондурас

Фото: AP

"Дунёдаги энг шафқатсиз жойлардан бири Гондурас қирғоқлари бўйлаб ўтади ва чегарасининг икки томонидан Гватемала билан чегарадош", - дея таъкидланади БМТнинг гиёҳванд моддалар ва жиноятчилик бўйича бошқармаси ҳисоботида. Шундай қилиб, 2014 йилда Сан-Педро-Сулдаги қотилликлар сони 100 минг аҳолига 171,2 кишини ташкил қилди. ЖИФ экспертлари жиноятчиликнинг таъсирини 2,4 баллга баҳолашган. 

3. Венесуэла

Фото: AP

Каракас — дунёнинг энг хавфли шаҳри. У ерда 100 минг кишига 130 қотиллик тўғри келади. Таҳлилчиларнинг ишонч билдиришича, сиёсий беқарорлик уюшган жиноятчиликка кенг шароит яратиб берди. ЖИФ Венесуэла "хавфсизлиги"ни мавжуд 7 баллдан 2,5 баллга баҳоламоқда. 

4. Мексика

Фото: AP

Мексика 2016 йилда қуролли тўқнашувлар кетаётган давлатлар рўйхатидаги ҳалок бўлганлар сони бўйича иккинчи ўринни эгаллаган, бироқ мамлакат ҳудудида расман ҳеч қандай уруш йўқ. Шундай бўлса-да, ҳукумат ва йирик гиёҳванд модда ташувчилари ўртасидаги қонли жангларда ҳар йили ўн минглаб кишилар ҳалок бўлади: экспертларнинг баҳоларига кўра, ўтган йили наркоуруш Мексикада 20 мингдан зиёд кишининг ҳаётига зомин бўлган. ЖИФ мамлакатни 2,6 балл билан баҳолади.

5. Гватемала

Фото: Getty Images

ЖИФ таҳлилчилари Гватемаладаги уюшган жиноятчиликнинг маҳаллий бизнесга таъсирини 2,7 баллга баҳолашди. БМТнинг қотилликлар бўйича етакчи ўнлигига якун ясовчи мамлакатда минтақанинг икки йирик гуруҳи фаолият юритади - "Мара Сальватруча" ва "18-кўча қароқчилари", уларнинг иккиси ҳам 1996 йилги фуқаролик урушидан кейин ўзига хос вазнга эга бўлди. 

6. Ямайка

Фото: Getty Images

Ямайканинг рейтинги - 7дан 2,9 балл. Экстрадицияга қадар мамлакатда дунёнинг энг хавфли наркобаронларидан бири - Кристофер "Дудус" Коук АҚШда яшаган. АҚШ давлат департаменти Ямайкани марихуанананинг асосий экспортчиси ва Лотин Америкаси мамлакатларидан кокаин олиб кирувчи муҳим транзит хаби деб ҳисоблайди.

7. Колумбия

Фото: Reuters

Пабло Эскобарнинг ватани жаҳон қора бозорига кокаин етказиб берувчи асосий бозорлардан бири ҳисобланади. Бу мамлакатда ноқонуний равишда кокаин экилган ерларнинг умумий майдони тахминан 100 минг гектарга баҳоланади. Колумбия ҳукумати йил бошидан 337 тонна гиёҳванд моддани мусодара қилган. ЖИФ мамлакатдаги хавфсизликни 2,9 баллга баҳолади. 

8. Чад

Фото: Getty Images


Чадда уюшган жиноятчилик "Боко Харам" гуруҳи радикалчилари билан узвий боғлиқ. Давлат департаменти мамлакатда нефть ва олтин контрабандасининг катта оқимини қайд этди. Бундан ташқари, Чад орқали Арабистон ярим оролига марихуана ва кокаин олиб ўтилади. ЖИФ баҳоси - 3,1 балл.

9. Перу

Фото: Reuters

Перу жаҳоннинг иккинчи энг йирик экспортчиси ҳисобланади. Бутун мамлакат бўйлаб маҳаллий наркосавдогарларнинг кенг қамровли тармоқлари тарқалган, бироқ у ердаги уюшган жиноятчилик билан боғлиқ зўравонлик даражаси нисбатан паст. Перу ноқонуний бизнес тадқиқотчиси Эван Эллиснинг сўзларига кўра, маҳаллий мафиянинг нисбатан "беозорлиги" қора бозорнинг бир неча оилавий сулола томонидан бошқарилиши билан изоҳланади, улар эса ўзаро ҳамкорлик ҳам қилиши мумкин. ЖИФ мутахассислари Перу "хавфсизлиги"ни 3,2 баллга баҳолайди. 

10. Яман

Фото: Reuters

Яман 3,3 балл билан уюшган жиноятчиликдан энг кўп жабрланган мамлакатлар ўнлигига якун ясайди. Сабаблар - оммавий қашшоқлик ва 2014 йилдан бери давом этиб келаётган ҳукумат ҳамда хусийлар ўртасидаги қуролли зиддият.

Мавзуга оид