Спорт | 07:05 / 28.11.2017
14324
1 дақиқада ўқилади

Флойд Мэйуэзер яна рингга қайтиши мумкин

Фото: Steve Marcus / Reuters

Америкалик боксчи, 5 та вазн тоифасида жаҳон чемпиони бўлган Флойд Мэйуэзер яна бир жанг ўтказиш учун рингга қайтиши мумкин. Бу ҳақда TMZ хабар бермоқда.  

Нашр маълумотларига кўра, Мэйуэзер 51-жангини ўтказиш учун рингга қайтиш ҳақида атрофидаги одамлар билан гаплашган. Бироқ спортчи рақиб қидиришни эълон қилишга ҳали эрта деб ҳисобламоқда.

40 ёшли боксчи яхши жисмоний ҳолатда эканлигини ва Лас-Вегасдаги спорт залларидан бирида тўлиқ юклама билан машқ қилаётганини маълум қилган.

2015 йил сентябрда ҳам боксчи фаолиятини якунлашга қарор қилган, бироқ уни ирландиялик яккакураш жангчиси Конор Макгрегор билан жанг қилиш учун қайта бошлаганди. Мэйуэзернинг ирландиялик жангчи устидан ғалабаси фаолиятидаги эллигинчиси бўлганди.

Мавзуга оид