Ўзбекистонда икки вазир ўзгарди
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазири ўзгарди. Kun.uz манбаси хабарига кўра, бу лавозимда 2011 йилдан буён ишлаб келган Галина Каримовна Саидова ўрнини Молия вазири Ботир Хўжаев эгаллади.
1956 йилда Самарқанд шаҳрида туғилган Галина Саидова 2002 йилдан буён Иқтисодиёт вазирлигида турли лавозимларда ишлаб келган. У 2010-2011 йилларда Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазири бўлган, 2011 йил августидан буён Иқтисодиёт вазирлигини бошқариб келаётганди.
Молия вазирлиги раҳбарлигига эса бош вазир ўринбосари, Макроиқтисодий ривожлантириш, таркибий ўзгартиришлар, хорижий инвестицияларни жалб этиш комплекси раҳбари Жамшид Қўчқоров келган.
Янги иқтисодиёт вазири Ботир Асадиллаевич Хўжаев 1956 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. Миллати ўзбек.
Маълумоти олий, 1979 йилда Тошкент темир йўл транспорти муҳандислари институтини тамомлаган. У 2006—2009 йилларда — Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт вазири, 2009—2011 йилларда — Ўзбекистон Республикаси бош вазири ўринбосари – Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси раиси, 2011 йил ноябрда Иқтисодиёт вазирининг Макроиқтисодий параметрлар, молия-валюта баланси ва Республика инвестиция дастурлари масалалари бўйича биринчи ўринбосари. Ботир Хўжаев 2016 йилнинг декабрида Рустам Азимов ўрнига Ўзбекистон Республикаси Молия вазири этиб тайинланганди.
Мавзуга оид
14:16 / 03.06.2024
“Хонадонларнинг учдан бир қисмида табиий газ йўқ” — Жамшид Қўчқоров
17:56 / 20.12.2023
Айрим турдаги тўловларни нақд пулда амалга ошириш тўхтатилиши мумкин
22:56 / 21.11.2023
Маҳалла бюджети тизими қандай ишлаши маълум қилинди
18:49 / 31.08.2023