Ўзбекистон | 18:55 / 29.11.2017
29226
2 дақиқада ўқилади
Реклама

Асал байрамига марҳамат!

Фото: Aloqabank

2017 йил 1-10 декабрь кунлари Тошкент шаҳри “Кўргазма Савдо Маркази”да Асал байрами ва асал маҳсулотлари кўргазма ярмаркаси бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтамиз Ўзбекистон Республикаси Президентининг  “Республикамизда асаларичилик тармоғини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3327-сонли Қарорига мувофиқ 2017 - 2021 йилларда асаларичилик тармоғини комплекс ривожлантириш чора-тадбирлар дастури ишлаб чиқилган ҳамда 2017 йил 1 ноябрь куни Ўзбекистон асаларичилари уюшмаси ташкил этилган.

Юқоридагини инобатга олган ҳолда 2017 йил 1-10 декабрь кунлари Асал байрами ва асал маҳсулотлари кўргазма ярмаркаси ташкил этилмоқда.

Мазкур Асал байрами республикамизнинг барча ҳудудларидан асаларичилар иштирокида бўлиб ўтади ҳамда тадбирда 200дан ортиқ асал турлари тақдим этилади.

Тадбир доирасида Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ва Ўзбекистон асаларичилар уюшмаси вакиллари ҳамда етук асаларичилар бошчилигида асаларичилик соҳасига мансуб илмий амалий семинарлар бўлиб ўтади.

Асал байрами ва асал маҳсулотлари кўргазма ярмаркасида иштирок этинг ва юқори сифатли асал маҳсулотларидан баҳраманд бўлинг!

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид