Энг ғаройиб ва ажойиб автомобиллар 10 талиги
Замонавий автомобиль бозоридаги вазият бир қарашда турғунлик даврини ёдга солади. Турли концернларнинг дизайнерлар вақти-вақти билан харидорларни жалб этиш учун синовдан ўтган усуллардан фойдаланишади. Конструкторлар эса, ўша машиналарнинг техник хусусиятларини кучайтиришади. Яқин ўтмишда конструкторлар тажрибалардан умуман қўрқишмаганини қуйидаги 10 та машина мисолида ҳам кўриш мумкин. Улар бир қарашда ғаройиб кўринса-да, ҳар қандай автоишқибозни ўзига жалб эта олади.
Messerschmitt KR175
Кузов томини бир кўтариб машина ўриндиғига ўтириш мумкин бўлганида эшикка на ҳожат. Messerschmitt конструкторлари Иккинчи жаҳон урушидан кейин самолётлар ишлаб чиқариш ҳуқуқидан маҳрум этилган эди. Аммо қирувчи самолёт қиёфаси уларнинг қалбидан жой олганини ишлаб чиққан машиналаридан ҳам билса бўлади. KR175 моделига урушдан кейинги Германияда яхшигина талаб бор эди.
BMW Isetta 300
Кишини лол қолдирувчи жиҳати шундаки, айнан ушбу машина бир вақтлар BMW концернини касодга учрашдан асраб қолган. Айёр муҳандислар анча арзон бўлган Isetta автомобилини катта миқдорда сотишнинг ва шу билан Иккинчи жаҳон урушидан кейинги бозор шароитида ишлаб чиқаришни сақлаб қолишнинг уддасидан чиқишган.
Mohs Ostentatienne Opera Sedan
Бугунги кунда ҳеч ким қачонлардир Американинг Mohs автомобиль ишлаб чиқариш компанияси бўлганини билмаса ҳам керак. Унинг асосчиси Брюс Моҳс ўша вақтда дунёнинг «энг люкс» седанини ишлаб чиққан эди. Машина шунчалик ҳам нафис ишланган эдики, эшиги йўқ эди. Бунинг ўрнига юкхона эшигига махсус зинапоя ўрнатилган ва қизил йўлакча билан қопланган эди.
Axiam-Mega MultiTruck
Енгил Axiam-Mega квази юк машинаси Франция кўчаларида 2010 йили пайдо бўлди. У бугунги кунда ҳам ишлаб чиқарилади. Айтишларича, машинага коммунал хизматлардан кўп талаб бор. Ташқи кўриниши борасида айтиш мумкинки, албатта, уни Франкфурт автосалони учун ишлаб чиқишмагани аниқ.
Mazda R360
Япониянинг замонавий автомобилсозлик компанияларидан бири ушбу модел билан ўз тараққиёт йўлини бошлади. R360 Mazda компаниясининг биринчи серияли модели бўлди. Ихчам, енгил машина шунчалик оммалашдики, Япония компаниясидан экспорт учун техника ишлаб чиқариш борасидаги тақиқни олиб ташлашди.
Russo-Baltique Impression
Чиройли, шундай эмасми? Албатта, бэтмобилга ҳам ўхшаб кетади, аммо ҳечқиси йўқ. Бу — Россиянинг унчалик машҳур бўлмаган «Руссо-Балт» автомобилсозлик брендини хорижий мутахассислар иштирокида қайта тиклашга бўлган сўнгги уринишлардан бири. 2006 йили ишлаб чиқилган прототип оммавий ишлаб чиқарилмади.
Daihatsu Midget II
Ушбу миттивойни илк бор 1993 йили Токио автосалонида намойиш қилишди. Daihatsu Midget II салони фақат бир кишига мўлжалланган. Умуман, модел кимлар учун ишлаб чиқилгани ҳам номаълум.
Peel P50
Бундай машинани бақувватроқ эркак бемалол кўтара олади. Конструкторлар машинанинг орқа томонидан уни гаражга киритиш учун махсус тортгични ҳам ёддан чиқаришмаган. Ахир Peel P50 бор-йўғи 59 кг тош босади! Автомобиль 100 км.га 2,8 литр ёқилғи сарфлайди. Бироқ ҳайдовчининг хавфсизлиги ҳақида сўз юритмаган маъқул.
Renault Twizy
Ҳа бу ўша Renault Twizy. У 75 км/с тезликда ҳаракатлана олади. Салонига атиги икки киши сиғади. Аммо кўриниши жуда ёқимтой, шундайми? Электромотор 3-4 соатда қувватланади, бу эса, 100 км.га етади. Шаҳар учун керагидан ортиқча!
Bong Bug 700E
Бу қуш шаклидами, ёки самолёт? Балки чарчаган дизайнернинг чизгиси асосида ишлаб чиқилгандир? Йўқ ундай эмас. Бу 29 от кучига эга ва 24 сонияда 100 км/с тезликка эришадиган Bong Bug 700E машинасидир. 3 ғилдиракли икки ўринли автомобиль атиги битта эшикка эга. У ҳам бўлса машина томида. Айтиш мумкинки, салкам кабриолет.
Мавзуга оид
21:48 / 23.11.2024
Одамлар ўлимига кўпроқ сабаб бўлаётган энг хавфли автомобиллар саналди
17:36 / 18.11.2024
Ўзбекистон мобил интернет тезлиги рейтингида пастлади
17:37 / 12.11.2024
Ўзбекистон такси хизмати энг арзон давлатлар қаторига кирди
16:40 / 12.11.2024