Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Дунёдаги илк сузувчи қишлоқ қурилиши ҳақида маълум қилинди
Сингапурнинг Blue Frontiers стартапи Таити ороли жанубида 300 кишилик сузувчи қишлоқни бунёд қилади. Лойиҳа 60 миллион долларга тушади ва унинг қурилишига 2020 йилда старт берилади. NBC шу ҳақида хабар берди.
"Қишлоқ янада йирик сузувчи шаҳарлар қурилишига керак бўлувчи технологиялар учун синов стенди бўлиб хизмат қилади", - дейди Сан-Францискодаги Seasteading Institute нотижорат ташкилотининг президенти Жо Куирк. Институт келгусида тўлиқ масштабли сузувчи шаҳарларни яратишга умид қилмоқда.
Лойиҳа амалга ошириладиган жойда сув чуқурлиги 30 метрни ташкил қилади. Ўзаро боғланган 12 палтформада 200-300 киши яшаши режалаштирилмоқда. Қишлоқнинг умумий майдони тахминан 700 квадрат метрни ташкил қилади.
Куиркнинг айтишича, экотуризм ва турли янги "денгиз" соҳалари (сув ўсимликлари фермаси ва тўлқинлар энергияси)га бўлган қизиқишлар ошиб бораётгани сабаб сузувчи қишлоқ гуллаб-яшнайди.
"Бизнинг квартираларимиз, илмий-тадқиқот муассасаларимиз ва ҳатто сув ости ресторанимиз бўлади, - дейди Куирк. - Бу мустақил туристик обида ва бир вақтнинг ўзида келгуси лойиҳалар растаси бўлади. Тасаввур қилинг, ертўлага тушасиз ва дераза ойналаридан денгиз ҳаётини томоша қиласиз! Биз сузувчи шаҳарлар экологик барқарор бўлиши мумкинлигини кўрсатмоқчимиз".
Лойиҳа меъмори Барт Роффеннинг айтишича, сузувчи ҳамжамиятлар учун зарур технологиялар тобора муҳим аҳамият касб этиб боради, айниқса ороллар ва денгиз сатҳи ошиш хавфи бўлган қирғоқ яқинидаги ҳудудларда.
Мавзуга оид
15:01 / 24.05.2025
Тошкент ва Сингапур ўртасида тўғридан тўғри авиақатновлар йўлга қўйилиши мумкин
21:00 / 11.04.2025
Дунёнинг энг яхши аэропортлари рейтинги эълон қилинди
21:22 / 07.03.2025
Фирибгарлар Сингапур бош вазири дипфейк видеосидан фойдаланиб криптовалюта сотди
11:53 / 11.02.2025