Болаларга беринг дунёни
«3 декабрь - Халқаро ногиронларни ҳуқуқи ва эркинликларини ҳимоя қилиш куни» муносабати билан Тошкент шаҳри Олмазор тумани 100 сонли мия фалажи ва таянч ҳаракати аъзоларида нуқсони бўлган болалар учун мўлжалланган мактаб-интернати жамоаси ва ўқувчилари томонидан маданий-маърифий тадбир уюштирилди.
Таъкидлаш лозимки, тадбир кўтаринки ва бошқача руҳда ўтказилди. Ушбу мактабга илк бор қадам қўйиб кирар экансиз, имконияти чекланган болаларнинг тамомила бошқа дунёсига тушиб қолгандек бўласиз. Кишини ҳайратга соладиган жиҳати шундаки, улар рақсга тушмоқда, шеър ўқиб, қўшиқ куйламоқда. Қолаверса, паралимпия муваффақиятининг сирини мана шу ёш болаларнинг чақнаб турган нигоҳидан англаш мумкин.
Мактаб директори Ўткир Қурбоновнинг айтишича, айни пайтда таълим муассасасида 362 нафар ўқувчи таҳсил олмоқда ва уларнинг кўпчилиги республиканинг турли манзилларидан келган.
Болаларни шод этиш учун хонанда Умар Шамсиев мактаб ўқувчиси билан тайёрлаган дуэт қўшиғини барчага тақдим этди. Уларнинг қувончи ва ҳайқириғи бинони тутиб кетганди.
Тадбирни 5 синф ўқувчи Оғабек Эркинов жонли ижрода куйлаган қўшиғи билан якунлаб берди.
Мавзуга оид
14:04 / 22.09.2024
Тошкентда катта тезликда ҳаракатланган ҳайдовчи 19 ёшли қизнинг ҳаётига зомин бўлди
07:30 / 21.09.2024
Тошкентда машинасини сотишни айтиб, ўзганинг пулини ўзлаштирган шахс ушланди
14:28 / 20.09.2024
Сергелида BYD уриб юборган ўқувчи қиз вафот этди
12:20 / 20.09.2024