Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Дунё мамлакатлари фаровонлиги рейтинги эълон қилинди
Фаровонлик-2017 рейтинги эълон қилинди. Мазкур рейтинг ҳар йили Буюк Британиянинг The Legatum Institute таҳлилий маркази томонидан ўтказилади.
Рейтинг "хавфсизлик ва муҳофаза", "таълим", "соғлиқни сақлаш" ва "шахсий эркинлик" каби жиҳатларни инобатга олади.
Фаровонлик-2017 рейтингида Норвегия, Янги Зеландия ва Финляндия мамлакатлари етакчилик қилмоқда. Яман эса сўнгги ўринни эгаллаган.
Марказий Осиё мамлакатларидан Қозоғистон фаровонлик кўрсаткичлари бўйича 72-ўринга, Қирғизистон - 82-ўринга, Тожикистон эса 102-ўринга муносиб кўрилган. Ўзбекистон ва Туркманистон рейтингда йўқ.
Legatum Институтининг дунё мамлакатлари индекси - бу мамлакатларнинг фаровонлик ва гуллаб-яшнаш нуқтаи назаридан ютуқларини баҳоловчи умумий кўрсаткич. Рейтинг жамият ҳаётидаги турли аспектларни акс эттирувчи қатор кўрсаткичларга асосланиб тузилади. Индекс ижтимоий фаровонлик ва глобал кўламда унинг ривожланишини ўрганишни ўз олдига мақсад қилиб қўйган.
Мавзуга оид
19:49 / 27.05.2025
Ўзбекистон энг тинч давлатлар рейтингида 60-ўринни эгаллади
20:13 / 16.05.2025
Қирол Чарлз III Пол Маккартнидан камбағалроқ экани аниқланди
09:54 / 23.04.2025
Барча даврларнинг энг кўп маош олган спортчилари рўйхати тузилди
12:04 / 22.04.2025