Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қирғизистон Қозоғистон устидан ЖСТга берган аризасини қайтариб олади
Қирғиз республикаси Евросиё иқтисодий комиссияси ва Жаҳон Савдо ташкилотига йўллаган мурожаатларини қайтариб олади. Қозоғистон билан мавжуд келишмовчиликлар ҳал қилинганидан сўнг, шундай қилинади, дея маълум қилди Қирғизистон бош вазири ўринбосари Толкунбек Абдигулов.
Икки қўшни мамлакат ўртасидаги муносабатлар сентябрь ойида ёмонлашган эди. Бунга Алмазбек Атамбоевнинг Қозоғистонни Бишкек ички ишларига аралашаётганликда айблагани сабаб бўлганди. Шундан кейин Қозоғистон икки давлат чегараларида хавфсизлик чораларини кучайтирди. Шу муносабат билан расмий Бишкек маъмурияти икки халқаро ташкилотга ариза топширган эди.
"Биз тез орада қайтариб оламиз", — деган Абдигулов.
2 декабрь куни икки давлат ҳукуматлари икки томонлама иқтисодий ҳамкорлик масалалари бўйича "йўл харитаси" имзолаган эди. 3 декабрь ярим тундан эътиборан қозоқ-қирғиз чегараларидаги кучайтирилган чегара назорати оддий қўриқлаш тартибига ўтказилди.
Мавзуга оид
07:50 / 24.05.2025
Қирғизистонда содир бўлган зилзила кучи Андижонда сезилди
16:53 / 23.05.2025
Қирғизистон президенти ноқонуний мигрантларга 10 июнгача муҳлат берди
20:42 / 20.05.2025
Қирғизистонда содир бўлган зилзила кучи Андижонда сезилди
20:07 / 20.05.2025