Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қирғизистонда қорда ётган фарзандини тепкилаган шахс аниқланди. У ўз лавозимидан бўшатилди
2 декабрда ижтимоий тармоқларда 1,5-2 ёшлар атрофида бўлган бола қор билан қопланган йўлда юра олмай, сирпаниб тушгани, уни олиб юрган отаси эса унга бу ҳолатда ёрдам бериш ўрнига болакайнинг бел қисмига оёғи билан қаттиқ тепгани видеоси тарқалганди. Таъкидланишича, бу ҳодиса Қирғизистонда юз берганди.
Кейинроқ ушбу бераҳм отанинг шахси аниқланди. Маълум бўлишича, у 50 ёшли Бариёр Адиев исмли шахс бўлиб, Сокулук туманининг ердан фойдаланиш ва кўчмас мулкка ҳуқуқларни қайд қилиш бошқармаси бошлиғи ўринбосари бўлиб ишлаган.
Таъкидланишича, Адиев бу ахлоқсиз хатти-ҳаракати учун Давлат рўйхатдан ўтказиш хизмати раиси Достон Догоев томондан ўз лавозимидан бўшатилди. У Қирғизистон меҳнат кодексининг 83-моддасига кўра (ишчининг ахлоқсизлиги учун у билан меҳнат шартномасини бекор қилиш) ишдан олинган.
Шунингдек, бераҳм отага нисбатан жиноят кодексининг “Безорилик” моддаси бўйича ҳам жиноий иш қўзғатилган.
Мавзуга оид
07:50 / 24.05.2025
Қирғизистонда содир бўлган зилзила кучи Андижонда сезилди
16:53 / 23.05.2025
Қирғизистон президенти ноқонуний мигрантларга 10 июнгача муҳлат берди
20:42 / 20.05.2025
Қирғизистонда содир бўлган зилзила кучи Андижонда сезилди
20:07 / 20.05.2025