Ўзбекистонда тўйиб овқатланмайдиган аҳоли сони маълум қилинди
Ўзбекистонда 2014-2016 йилларда 1,9 миллион киши (умумий аҳолининг 6,3 фоизи) тўйиб овқатланмаган. Бу ҳақда БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти томонидан чоп этилган «2017 йилда Европа ва Марказий Осиё ҳудудларида овқатланиш ва озиқ-овқат хавфсизлиги таҳлили» баёнотида келтирилган.
Ҳисоботда қайд этилишича, Марказий Осиё минтақасида умумий аҳолининг 5,6 миллион нафари тўйиб овқатланиш имкониятига эга эмас. Энг паст кўрсаткич Тожикистон Республикасида кузатилган бўлиб, аҳолининг 2,6 миллион нафари шу тоифа кишилар сирасига киради. Бу эса мамлакатда яшовчи аҳолининг деярли 30 фоизи деганидир.
Туркманистонда 300 минг (аҳолининг 5,5 фоизи), Қирғизистонда 400 минг (аҳолининг 6,3 фоизи) киши тўйиб овқатланмаслик ёки озуқада микроэлементларнинг етишмаслигидан азият чекади.
Ушбу рўйхатда Қозоғистон Республикаси қайд этилмаган бўлиб, мутахассисларнинг таъкидлашича, Қозоғистон аҳолиси овқат етишмаслиги, ёғ массаси ҳамда микроэлементлар танқислигидан азият чекади.
Эслатиб ўтамиз, 2010-2012 йилларда шу кўрсаткич Ўзбекистон умумий аҳолисининг 7,9 фоизида, 2005-2007 йилларда эса 12,4 фоиз аҳоли орасида қайд этилганди.
Мавзуга оид
17:22 / 19.11.2024
«Марказий Осиё – Хитой» қувури орқали 14 йилда етказилган табиий газ миқдори маълум қилинди
17:25 / 15.11.2024
2050 йилга бориб Марказий Осиё музликларининг учдан бир қисми эриб кетиши мумкин
17:42 / 14.11.2024
Марказий Осиё табиий офатлар туфайли ялпи ички маҳсулотининг 6 фоизини йўқотиши хавфи бор
20:54 / 11.11.2024