Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Yelp, LinkedIn ва Facebook ходимлари иш вақтида қандай дам олади?
Yelp, LinkedIn, Facebook, Kickstarter ва Adobe компаниялари кун давомида иш жойида бирмунча ҳордиқ чиқариш учун ходимларига турли имкониятларни тақдим этади. Машқлар хонасидаги бадантарбиялардан тортиб эски стол ўйинлари ҳам ёддан кўтарилмаган. Қуйида ушбу компаниялар хизматчилари иш вақтида яна нималар билан шуғулланишларини билиб олишингиз мумкин.
Yelp фирмасининг Манҳэттендаги идораси ходимлари иш вақтида корнхол...
...ёки стол хоккей ўйнашлари мумкин.
Мусиқа ихлосмандлари учун ҳам Yelp компаниясида имконият бор.
LinkedIn ходимлари ҳам дам олиш борасида ҳеч нарсадан ғам чекишмайди. Бильярд столи, стол ўйинлари ва караоке уларнинг хизматига шай.
Улар видеоўйинлар ўйнаши ёки идора кинотеатрида фильмлар кўришлари мумкин.
Бундан ташқари, Empire State Building биносидаги идорада эски телефон қурилмалари ортига яширинган спикизи-бар ҳам бор.
Facebook компаниясининг Манҳэттен идораси ходимлари ҳордиқ чиқариш вақтида идора бўйлаб жойлаштирилган стол ўйинларидан фойдаланишлари мумкин.
Хаёлот олами бойроқ ишчилар тантана либосларига бурканиши ҳам мумкин.
Бруклиндаги Kickstarter офисидаги ходимлар умумий ошхонада тўпланишади ва Killer Queen аркада стратегиясинии биргаликда ўйнашади.
Шунингдек, офис биносининг томида сайр қилиш имкониятии мавжуд.
Adobe компаниясининг Сан-Хосе шаҳридаги бош қароргоҳи ходимлари бўш вақтларида машғулотлар залига ташриф буюришни яхши кўришади. Улар учун кўплаб дастурлар бор.
Кўпроқ жисмоний юкланишни хоҳлаганлар вақтини брусда ўтказишлари мумкин.
Мавзуга оид
08:40 / 26.03.2025
Россияда Instagram ва Facebookʼда реклама жойлаш тақиқланди
12:02 / 09.01.2025
«Хавф бўлмай турганда эркинликни қўллаб-қувватлайман, дейиш осон» — Дуров Цукербергнинг баёноти ҳақида
20:42 / 17.12.2024
Ирландия регулятори Meta компаниясини 251 млн евро жаримага тортди
19:05 / 12.12.2024