Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Женевадаги сузиш ҳавзаларида бурқада чўмилиш тақиқланди
Женева ҳукумати шаҳар сузиш ҳавзаларида бурқа ва кийимсиз чўмилишни тақиқлади. The Local нашри шу ҳақида хабар берди.
Янги қарорда аниқлик киритилишича, сузиш ҳавзаларига бир ёки икки қисмдан иборат, тизза соҳасидан узун бўлмаган, қўллари очиқ кўринишдаги сузиш кийимида тушиш керак. Чўмилиш кийими "юбка ёки кўйлак" шаклида бўлиши керак эмас.
Бу дегани жорий йилнинг сентябрида рухсат этилган бурқада ёки кийимсиз чўмилиш бундан кейин тақиқда эканини билдиради.
Манбага кўра, чўмилиш кийимларига нисбатан чекловларнинг киритилишига ёшларнинг сузиш ҳавзаларига ҳатто кўча кийимида тушишлари сабаб бўлган, бу эса гигиеник нормаларнинг бузилиши борасида хавфсирашга олиб келган.
Мавзуга оид
23:52 / 20.06.2024
Тошкентда аёллар «бурқа»сини кийиб юрган йигит 15 суткага қамалди
13:16 / 25.03.2024
Сенат раиси Женевада БМТ бош котиби ўринбосари билан учрашди
21:31 / 29.02.2024
Швейцария шаҳарлари ҳақида 10 та қизиқарли факт
08:00 / 14.11.2023