Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бразилияда “Супермен” кўринишида мотоцикл ҳайдаган эркак ушланди
Бразилиядаги серқатнов трассалардан бирида “Супермен” кўринишида, яъни мотоцикл устига ётиб олиб уни бошқарган эркак ушланди. У мотоциклни боши ёрдамида бошқарган, деб хабар бермоқда Daily Mail нашри.
Видеода қоидабузарни унинг ёнидан ўтиб кетаётган автомобиль йўловчилари тасвирга олганларини кўриш мумкин. Видео маҳаллий A Voz de Annapolis газетасига жўнатилган, газета эса бу роликни Facebook’даги саҳифасида жойлаштирган. Роликда гувоҳлардан бири “Йигитга буни йўл полициясига тушунтиришига тўғри келади”, деб айтган.
Ҳуқуқ-тартибот идоралари ижтимоий тармоқдаги видеони ўрганиб, “супермен” йигитни ушлашган. У мотоциклни атрофдагиларга хавф солган ҳолда ҳайдаш, ҳимоя шлеми, давлат рақами ва ҳайдовчилик гувоҳномаси йўқлигида айбланди. Полиция “найрангбоз”ни гаров пули эвазига қўйиб юбормоқчи.
Мавзуга оид
14:45 / 22.05.2025
NYT: Россия Бразилиядан «жосуслар фабрикаси» сифатида фойдаланган
20:37 / 12.05.2025
Карло Анчелотти Бразилия миллий жамоасига бош мураббий бўлди
10:40 / 05.05.2025
Бразилия полицияси Леди Гага концертидаги терактнинг олдини олди
19:37 / 01.05.2025