Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Электр энергияси учун қарздорликни бартараф қилишни ваъда бериб, фуқародан 5 млн сўмдан ортиқ пулларни қўлга киритган фирибгар ушланди
Бухорода электр энергияси учун қарздорликни бартараф қилишни ваъда бериб фуқародан 5 миллион сўмдан ортиқ пулларни қўлга киритган фирибгар ушланди, деб хабар берди KUN.UZ’га вилоят ИИБ.
Қоракўл тумани, Жиғачи МФЙ, Жиғачи қишлоғида яшовчи, Қоракўл туман электр тармоқлари корхонасида электромонтёр лавозимида ишлаган Ҳ.Р. 1988 йилда туғилган, Қоракўл тумани, Арна МФЙ Мирпўлот қишлоғида яшовчи С.С.га тегишли бўлган ун тегирмонини ишлаши давомида сарфланган электр энергияси тўловлари учун тегишли банк муассасасига топшириш мақсадида, С.С.дан 5.080.000 сўм нақд пул маблағларини олиб, олинган пул маблағларидан 4.687.000 сўмини банка топширмасдан ўз эҳтиёжлари учун ишлатиб, ўзганинг 4.687.000 сўм миқдоридаги пул маблағларини фирибгарлик йўли билан ўзлаштириб, расмий ҳужжат ҳисобланган тўлов квитанцияларини қалбакилаштириб тайёрлаб, С.С.га тақдим қилган ҳамда фуқаро С. томонидан сарфланган электр энергия миқдорини дастурда камайтириб кўрсатиб келганлиги қайд қилинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Х.Р.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 168-моддаси 1-қисми ва 228-моддаси 1-қисмига асосан сонли жиноят иши қўзғатилган.
Мавзуга оид
08:42 / 26.05.2025
Ер майдонларини сотиш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари аниқланди
08:37 / 26.05.2025
Ички ишлар органларига ишга киритиб қўймоқчи бўлган шахслар ушланди
21:32 / 21.05.2025
Ҳиндистонда фирибгар келин етти ойда 25 нафар куёвни алдади
07:40 / 21.05.2025