Жаҳон | 08:04 / 09.12.2017
7711
1 дақиқада ўқилади

ОАВ: Lockheed Martin F-15 қирувчи самолётларига лазер қуролларини ўрнатади

Фото: Wall Street Journal

Пентагон маъмурияти Американинг Lockheed Martin корпорациясига F-15 қирувчи самолётларига лазер қуролларини жойлаштириш бўйича шартномани тақдим этди. У ўзиучар қурилмалар ва ҳужум қилувчи ракеталарни уриб тушира олади, деб ёзмоқда The Wall Street Journal.

Мақолада таъкидланишича, шартнома қиймати 26 млн долларни ташкил этиб, у ноябрь ойида имзоланган. Пентагон 1,6 км узоқликдаги нишонни йўқ қила оладиган камида 50 кВт қувватга эга бўлувчи қуролга эга бўлиш истагида. Мудофаа вазирлигига кўра, кейинчалик қурол қуввати 100-150 кВт.гача кучайтирилади. Лазер қуроли билан жиҳозланган F-15 самолётлари 2021 йилда армияга қабул қилинади. 

Толиб Раҳматов
Тайёрлаган Толиб Раҳматов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид