Қирғизистон фуқаролари Ўзбекистонга контрабанда электр ҳисоблагичларни олиб кирмоқчи бўлишди
Қирғизистонлик уч шахс Ўзбекистонга контрабанда электр ҳисоблагичларни олиб ўтишга уринди. Бу ҳақда Қирғизистон Давлат божхона хизмати матбуот хизмати хабар берган.
Хабарга қараганда, 10 декабрь куни Боткен вилоятининг Қадамжой туманидаги Пилдирак назорат-ўтказиш пунктидан ташқарида Ойдаркент чегара отряди чегарачилари Қирғизистоннинг уч фуқаросини қўлга олишди. Улар Қирғизистондан Ўзбекистонга контрабанда юкини олиб ўтишга ҳаракат қилишгани айтилмоқда.
Қадамжой туманининг Доочар қишлоғида яшовчи шахслар Hyundai Porter маркали автомашинада 160 тадан кўпроқ электр ҳисоблагичларни олиб ўтишга уринишган. Дастлабки маълумотларга кўра, контрабанд юкининг қиймати 300 минг сомдан ортиқни ташкил қилади.
Қўлга олинган шахслар давлат чегараси режимини бузганлик учун маъмурий жавобгарликка ва ҳар бири 3 минг сомлик жаримага ҳам тортилди.
Қонунбузарлар ва контрабанда юки тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилганидан сўнг Давлат божхона хизмати ходимларига топширилди.
Мавзуга оид
18:39
2024 йилда Қирғизистондан Ўзбекистонга газ экспорти 5 баробар ошди
17:30 / 14.11.2024
Қирғизистон Иссиқкўлни сақлаб қолиш учун қўшниларга камроқ сув бериши мумкин
22:01 / 12.11.2024
Қирғизистонда ҳокимиятни эгаллашга тайёргарлик кўрган етти киши қўлга олинди
16:44 / 11.11.2024