Ўзбекистон Қирғизистоннинг пансионатлар бўйича таклифига рози бўлди
Ўзбекистон Қирғизистоннинг пансионатлар бўйича таклифига рози бўлди. Бу ҳақда «24.kg» Қирғизистон давлат мулкларини бошқариш бўйича Жамғармаси раҳбари Дуйшенбек Зилалиевга таянган ҳолда хабар бермоқда.
Унинг сўзларига кўра, Ўзбекистон томонидан битимга яқин кунларда имзо қўйишади. Қирғизистон делегацияси музокаралар ўтказмоқда ва ўзаро мақбул қарорга эришган.
“Агарда битим имзоланса, можаро йўқолади ва арбитраж бўйича ҳам ечим топилади. Ҳужжатни имзолаш эҳтимоли жуда юқори”, - дея айтиб ўтган давлат мулкларини бошқариш бўйича Жамғарма раҳбари Дуйшенбек Зилалиев.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қирғизистон ҳукумати Ўзбекистонга 4 та пансионатни қайтариш таклифи билан чиққани хабар берилганди. Шунингдек, Ўзбекистон пансионатлар туфайли Қирғизистонни халқаро арбитражга бергани ҳам маълум бўлди.
Мавзуга оид
21:37 / 20.11.2024
«Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон» темирйўли бўйича музокаралар якуний босқичда – ОАВ
20:34 / 20.11.2024
Қирғизистон ўз фуқароларига Украинани тарк этишни тавсия қилди
18:39 / 20.11.2024
2024 йилда Қирғизистондан Ўзбекистонга газ экспорти 5 баробар ошди
17:30 / 14.11.2024