Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда қидирувда бўлган шахс Москвада ушланди
Ўзбекистонда фирибгарликда гумонланиб қидирувда бўлган эркак Москва областининг Пушкино шаҳрида Россия ИИВнинг область бўйича бош бошқармаси «Пушкинское» ИИБ йўл-патруль хизмати инспекторлари томонидан профилактик тадбирлар давомида қўлга олинди. Бу ҳақда Россия ИИВнинг Москва области бўйича бошқармаси сайтида хабар берилган.
«Россия ИИВнинг область бўйича бош бошқармаси «Пушкинское» ИИБ йўл-патруль хизмати инспекторлари томонидан профилактик тадбирлар давомида Пушкино шаҳрининг Ярославский шоссеси ёнида жойлашган уйларнинг бири яқинида хорижий автомашина тўхтатилди. Унинг бошқарувида Ўрта Осиё республикаларининг биридан бўлган 49 ёшли шахс бўлган», - дейилади хабарда.
Ҳужжатларни текшириш натижасида аниқланишича, эркак Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддасида («Фирибгарлик») назарда тутилган жиноятларни содир этганлиги учун давлатлараро қидирувда бўлган.
Модда санкцияси максимал жазо сифатида 10 йиллик муддатга озодликдан маҳрум этишни назарда тутади. Терговчи томонидан гумонланувчига нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилди.
Мавзуга оид
08:25 / 28.05.2025
Собянин: Москва яқинида 30 дан ортиқ дрон йўқ қилинди
08:42 / 26.05.2025
Ер майдонларини сотиш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари аниқланди
08:37 / 26.05.2025
Ички ишлар органларига ишга киритиб қўймоқчи бўлган шахслар ушланди
21:32 / 21.05.2025