Фан-техника | 16:07 / 15.12.2017
15466
4 дақиқада ўқилади
Реклама

LG InstaView – қулай музлатгич

Фото: LG

LG Electronics компанияси Door-in-Door шиша эшикчали ва ички LED-ёритгичга эга музлатгичлар қаторини тақдим этди. Унга LG InstaView номи берилди. LG’нинг 2017 йилдаги флагмани қандай ўзига хос жиҳатларга эга? Бу ҳақда батафсил маълумот берамиз.

Фото: LG

Сиғим

Умумий ҳажм 626 литрни ташкил этади, музлатгич ўлчамлари - 179 х 91 х 74 см, бу музлатгич ичида катта миқдордаги маҳсулотларни жойлаштириш, уларни ўзига маъқул бўлган тизим бўйича ажратиш имконини беради. Маҳсулотларни турига қараб жойлаштириш ҳам мумкин: сутли, гўштли, сабзавотлар, ичимликлар.

Шунингдек, Fresh Balancer оддий созлаш функцияси орқали сабзавотлар ва мевалар намлигини оптимал ҳолда ушлаб туриш, «Fruits or Vegetables» икки хил режимини ишлатиш мумкин. Бундан ташқари, Moist Balance Crisper тизими маҳсулотлар орасидаги намликни бир текисда тақсимлайди, бу уларни узоқ вақт давомида янгидек сақлаш имконини беради ҳамда қутининг махсус устки қопқоғи ёрдамида амалга оширилади.

 

Фото: LG

Қувват

Insta View инверторли компрессор технологияси билан жиҳозланган, у LG Electronics’дан бўлган премиум синфидаги барча музлатгичларга хос. Бу нимани англатади? Ички ишқаланишнинг қисқариши ва энергия истеъмоли даражасини тахминан 32 фоизга камайтириш. Бундан ташқари, инверторли компрессорга 10 йилга кафолат берилади.

Маҳсулотлар янги ҳолда сақланишида Hygiene Fresh+ тизими ҳам катта ўрин тутади. Бу ҳаво фильтрацияси тизими бўлиб, 4 та фильтрловчи қатламдан иборат ва музлатгичдаги ҳавони 99,9 фоизга тозалайди, маҳсулотлар сақлаш муддатини узайтиради.

 

Фото: LG

Дизайн

Албатта, Insta View’нинг энг кўзга ташланувчи элементи махсус бўлинма – эшикда эшик саналади, у шишадан тайёрланган. Бу ерда истеъмолчи музлатгичдан энг кўп оладиган маҳсулотларни сақлаши мумкин. Ушбу ечим музлатгичнинг асосий камераси бекорга очилмаслигини англатади, бу эса ишлаб чиқарилувчи совуқнинг кўпроқ миқдорини тежайди. Бундан ташқари, шишали эшикча юзасига икки марта тақиллатсангиз, бўлинма ичида LED-ёритгич автоматик тарзда ёқилади ҳамда сиз музлатгични очмай туриб, ичкарида нималар борлигини кўришингиз мумкин.

Фото: LG

LG Insta View Doorin Door музлатгичини "Next" СКМдаги LG’нинг махсус дўконидан харид қилишингиз ва нархлари билан танишишингиз мумкин. Ёки қуйидаги телефон рақамларига қўнғироқ қилинг: 143-00-03 ёхуд 237-11-00.

Шунингдек, "Next" СКМдаги LG’нинг махсус дўконидан LG Insta View Doorin Door музлатгичи ва LG'дан бошқа техникаларни харид қилиб, сиз янги йилга бағишланган мега-акция иштирокчисига айланасиз.

Фото: LG

Батафсил маълумот lgblog.uz сайтида. Шунингдек, LG харидорларига сервис бўйича маълумотлар бериш хизматига 0 800 120 2222 ягона рақами орқали қўнғироқ қилишингиз мумкин. Ўзбекистон аҳолиси учун ушбу рақамга қўнғироқ бепулдир! Рақамни тўла ҳолда териш лозим.

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид