Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Макгрегор режасини ошкор қилди: у MMAга қайтади
Ирландиялик аралаш услублар (ММА) жангчиси Конор Макгрегор ўзининг келгуси профессионал режалари ҳақида ҳикоя қилди. Бу ҳақда TMZ хабар қилмоқда.
«Кўрамиз, нима бўларкин? Мен келгуси жангим ҳақиқий жанг бўлишини хоҳлайман. Ҳақиқий уришиш. Бизда росмана жанглар қаерда бўларди?! Ҳа, менинг навбатдаги жангим аралаш яккакурашлар қоидалари бўйича бўлиб ўтади», — деган спортчи.
У World Wrestling Entertainment (WWE) анжуманида қатнашишига доир саволга салбий оҳангда жавоб қайтарди. «WWE кураш томошасида иштирок этиш? Қуйсангиз-чи, WWE истаган жойига бораверсин», — дея қайд этган ирландиялик спортчи.
Эслатиб ўтамиз, 2017 йил августида Макгрегор Флойд Мэйуэзерга бокс қоидаси бўйича жангда мағлуб бўлганди. Америкалик 10-раундда техник нокаут билан рақибини мағлуб этди.
Мавзуга оид
11:15 / 19.01.2024
Қозоғистонда таниқли ММА жангчиси отиб кетилди
16:47 / 08.01.2023
Ҳабиб Нурмагомедов ММАдан бутунлай кетди
01:34 / 03.11.2020
«Бундай қўллаб-қувватлашни ҳатто АҚШда ҳам топиш қийин» – Хавьер Мендес Ўзбекистондаги MMA ҳақида
16:12 / 14.08.2020