Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Видео: 85 ёшли америкалик кампир неварасининг таваллуд кунида парашютдан сакради
Америкалик 85 ёшли Ҳенриетта Сибенберг невараси Шмуэл Эйзенман билан бирга парашютдан сакради, деб хабар қилмоқда NBC 6 South Florida телеканали. У шу усул билан неварасининг 18 ёшга тўлишини нишонлаган.
— Мен бувимдан: "Мен билан борасанми?", деб сўрадим, у: "Нима учун йўқ", деди, — деб ҳикоя қилади Шмуэль.
Унинг изоҳ беришича, бувиси билан парашютдан сакраш унинг учун кўп нарсани англатади. Шмуэль қайд этганидек, Ҳенриетта ҳолокостдан қутилиб қолганлар сирасига киради. Унинг отаси Освенцим лагерида ўлдирилган, шу боисдан Франциядаги католик оиласида тарбияланган.
Кекса аёлнинг айтишича, яна 2 йил яшаса, невараси билан навбатдаги парашютдан сакрашни амалга оширади.
— Бу ҳаётдан баҳра олишга интил. Чунки сен эртага тонгда уйғонасанми, йўқми билмайсан. Ҳар бир кун — яна бир кундир, — деб қўшимча қилган Ҳенриетта.
Мавзуга оид
08:51 / 04.06.2026
Кувайт аэропортида Эроннинг дрон зарбаси оқибатида 1 киши вафот эди, ўнлаб инсонлар жароҳатланди
11:00 / 28.05.2025
АҚШ дунё бўйлаб хорижий талабалар учун виза суҳбатларини тўхтатмоқда
09:03 / 28.05.2025
WSJ: Трамп Россияга қарши санкцияларни кучайтириш ҳақида ўйлаяпти
22:46 / 27.05.2025