Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Мьянмада роҳингя қишлоқларини йўқ қилиш бўйича янги ҳолат аниқланди
Мьянма ғарбидаги Ракҳайн штатидаги роҳингя мусулмонлари истиқомат қилувчи ҳудудларда яна бир қишлоқнинг кули кўкка совурилгани аниқланди. Бу ҳақда Human Rights Watch (HRW) ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилоти баёнот берди.
Маълумотларга кўра, шу йилнинг октябрь ва ноябрь ойларида Ракҳайнда 40 та аҳоли пункти вайрон қилинган. 25 августда минтақада зўравонликлар авж олганидан сўнг йўқ қилинган аҳоли яшаш қўрғонларининг жами сони 354 тани ташкил этди, дейилади HRW ҳисоботида. Таъкидланишича, бундай хулосаларга сунъий йўлдошлар воситасида олинган суратлар таҳлили сабаб бўлмоқда.
"Сунъий йўлдош суратлари Мьянма ва Бангладеш қочқинларнинг қайтиши бўйича келишувга эришган (23 ноябрь) шу ҳафтада ўнлаб бинолар ёқиб юборилганини кўрсатди", - дейилади хабарда.
Ракҳайн штатидаги вазият 25 август куни "Роҳингяларни қутқариш Аракан армияси" жангчилари полициянинг бир неча ўнлаб таянч пунктларига ҳужум қилганидан сўнг кескинлашган эди. Бу республика хавфсизлик кучларига махсус амалиёт ўтказишига асос бўлди.
Расмий маълумотларга биноан тўқнашувларда 414 киши ҳалок бўлган. Бироқ "Чегера билмас шифокорлар" халқаро нотижорат ташкилоти зиддиятнинг биринчи ойидаёқ 6,7 минг киши ҳалок бўлганини уқдирмоқда. Қўшни Бангладешга 620 мингдан ортиқ роҳингя мусулмони қочишга мажбур бўлганди.
Мавзуга оид
18:09 / 07.04.2025
Мьянмадаги вайронкор зилзила сабаблари айтилди
23:38 / 29.03.2025
Шавкат Мирзиёев Мьянмадаги ҳалокатли зилзила юзасидан ҳамдардлик билдирди
16:15 / 29.03.2025
Мьянма ва Таиланддаги зилзиладан жабрланганлар орасида ўзбекистонликлар йўқ — консулхона
17:57 / 18.03.2025