Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Видеокузатув камералари уй ичида арвоҳни тасвирга туширди (видео)
Аввал шифохона биноси бўлган уйда ўрнатилган видеокузатув камералари меҳмонхона бўйлаб ҳаракатланган арвоҳни тасвирга туширди. Кадрларда арвоҳ хона бўйлаб секин ҳаракатланаётгани ҳамда кейин туман каби тарқалиб кетганини кўриш мумкин. Бундан ташқари, уй эгасининг иддао этишича, ҳаттоки ҳаракатларни кузатишга мўлжалланган датчиклар ҳам ишлаб кетган, деб хабар бермоқда Daily Mail.
Англиянинг Кент графлигида жойлашган уйнинг эгаси Стивен Ли ўзи йўқлигида итларининг хатти-ҳаракатини кузатиб туриш мақсадида камералар ўрнатган эди. Бироқ эркак видеоёзувларни кўздан кечира туриб, ғалати ҳодисани пайқаб қолди. Унинг сўзларига кўра, уйда анчадан бери шубҳали ҳолатлар юз беради, лекин энди видео ҳаммасини жой-жойига қўйди. Хусусан, бунга қадар итлар меҳмонхонадаги бир нуқтага қараб, ириллашгани ҳам қайд этилган.
Мавзуга оид
14:52 / 21.04.2025
Океан устидан ғалаба
15:39 / 11.03.2025
Истеъфодаги полиция ити ўрмонда йўқолган қариянинг ҳаётини сақлаб қолди
15:15 / 19.02.2025
Олимлар ҳайвонларнинг ҳиссиётларини аниқлайдиган сунъий интеллект яратди
15:55 / 17.02.2025