Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Мактабгача таълим тизими моддий-техника базасини мустаҳкамлаш учун 21 млрд. сўм ажратилмоқда
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 18 декабрда №991-сонли «Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги ва унинг тизимидаги муассасаларнинг моддий техника базасини мустаҳкамлаш ва нодавлат мактабгача таълим муассасалари фаолиятини қўллаб-қувватлаш тўғрисида»ги қарори эълон қилинди.
Қарор матнига кўра, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан Мактабгача таълим вазирлиги ва унинг ҳудудий органларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш учун Ўзбекистон Республикаси давлат бюджети маблағлари ҳисобидан 21,0 млрд. сўм маблағ ажратилган.
Таълим бўйича ҳамкорлик гранти — беғараз техник кўмагидан фойдаланган ҳолда «Мактабгача ва умумий ўрта таълимни такомиллаштириш» лойиҳаси доирасида 2018 йилда мактабгача таълим муассасалари учун жами 2,453 млн. долларлик товар ва хизматлар етказиб берилади.
Лойиҳа доирасида мактабгача таълим муассалари учун товар ва хизматларни харид қилиш Ўзбекистон Республикаси мактабгача таълим вазирлиги билан келишган ҳолда амалга оширилади. Ушбу товар ва хизматларни мактабгача таълим муассасаларига тақсимлаш, улардан мақсадли фойдаланишни таъминлаш Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлигига юклатилади.
Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги бир ой муддатда Халқ таълими вазирлиги билан биргаликда «Мактабгача ва умумий ўрта таълимни такомиллаштириш» лойиҳаси доирасида 2018 йилда амалга ошириладиган ишлар бўйича «йўл харитаси»ни ишлаб чиқади ва тасдиқлайди.
Мавзуга оид
20:08 / 22.05.2025
Иссиқлик таъминоти объектларини қуришга 500 млрд сўм ажратилди
10:18 / 15.05.2025
Россия федерал бюджетнинг деярли учдан бир қисмини махфийлаштирди
16:21 / 07.05.2025
“Таъминотчи ҳамкорликни тўхтатгани учун” – Булунғурдаги боғчада болаларга 2 кун гўштсиз овқат берилганига изоҳ берилди
21:22 / 05.05.2025