Жамият | 22:54 / 19.12.2017
51617
2 дақиқада ўқилади

Тиббиёт ходимлари ва ўқувчилар металлолом топширишдан озод қилинди

Фото: Блог Гродно

Президент қарорига кўра, 2018 йилнинг 1 январидан бошлаб таълим ва тиббиёт соҳаси ходимларини металломлар ва қора металлар чиқити йиғишга жалб этиш тақиқланди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 18 декабрда қабул қилган, «2018 йилда металллом тайёрлаш, қора металл прокатини ишлаб чиқиш ва истеъмол қилиш тўғрисида»ги Қарори билан, тиббиёт ходимлари ва мактаб ўқувчиларини металлолом йиғишга жалб этиш тақиқланди.

Ушбу қарор 2018 йилнинг 1 январидан бошлаб кучга киради.

Шунингдек, мазкур ҳужжатда «Ўзметкомбинат» томонидан ишлаб чиқилган қора металл прокатини сотиш, фақат биржа орқали амалга оширилиши белгилаб қўйилган.

2018 йилдан бошлаб корхоналарнинг банкротлик, тугатилиш, реконструкция ва модернизация қилиш даврида ҳисобдан чиқарилаётган маънавий эскирган ускуна ва металл конструкциялари лом ва қора металларнинг чиқити сифатида шартнома асосида «Ўзметкомбинат» АЖга эркин (шартнома) нархларида мажбурий топширилиши белгилаб қўйилмоқда.

Бундан ташқари, металлургия соҳасида қора прокат ишлаб чиқариш учун хом ашё олиб кирувчи хўжалик субъектлари, 2019 йилнинг 1 январигача божхона солиқларидан озод қилинади.

Мавзуга оид