Тошкент вилоятида олиб қочилган автомашина металлоломдан топилди
«ВАЗ-2101» русумли автомашина 2 миллион сўм пул эвазига металлоломга топшириб юборилгани аниқланган.
Тошкент вилояти Юқори Чирчиқ туманида автомашинани олиб қочиб, уни металлоломга топшириб юборган шахс ушланди.
ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти матбуот хизматининг маълум қилишича, воқеа 30 мартдан 31 мартга ўтар кечаси юз берган. Юқори Чирчиқ тумани Бунёдкор кўчасида яшовчи 27 ёшли Т.Б. 69 ёшли С.С.га тегишли «ВАЗ-2101» русумли автомашинасини уйининг олдида, эшикларини очиқ ва калитини ўт олдириш жойида қолдирган. Бундан фойдаланган номаълум шахс уни олиб қочиб кетган.
Мазкур ҳолат юзасидан Юқори Чирчиқ туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан номаълум шахсга нисбатан Жиноят кодексининг 267-моддаси 1-қисми (транспорт воситасини олиб қочиш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тергов-тезкор ҳаракатлар натижасида, мазкур жиноятни 20 ёшли Р.М. содир этгани, давлат рақам белгиларини ечиб, Юқори Чирчиқ тумани Фаровон маҳалласида жойлашган хонадонга олиб бориб, 2 миллион сўм пул эвазига металлолом сифатида сотиб юборгани аниқланган.
Мазкур хонадон кўздан кечирилганда, жабрланувчига тегишли автомашина қисмларга бўлинган ҳолатда ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган.
Ҳозирда гумонланувчига нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланган, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
19:57 / 22.11.2024
«Тошкент вилояти сув таъминоти» АЖ мутахассиси 1,6 минг доллар билан ушланди
21:23 / 21.11.2024
Тошкент вилоятида ҳожатхона учун қазилган чуқурга тушиб кетган фуқаро қутқарилди
14:12 / 15.11.2024
Дилшод Султонов шаҳар ҳокимлигидан ҳам кетди
08:14 / 14.11.2024