Спорт | 00:02 / 19.12.2017
36827
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи қачон тайинланиши маълум бўлди

Ўзбекистон футбол федерацияси президенти Умиджон Аҳмаджонов Ўзбекистон терма жамоасига мураббий қачон тайинланиши мумкинлигини маълум қилди.

«Ҳозирда бир неча мураббийлар билан музокаралар олиб боряпмиз. Миллий терма жамоа учун бош мураббийликка кимлар билан музокараларга киришганимизни олдинроқ маълум қилганмиз. Аммо ҳозирча ҳеч кимдан аниқ жавоб ололмадик.

Январь ойининг бошида терма жамоа бош мураббийи ким бўлишини эълон қиламиз. У олдин бошқарган терма жамоаси билан жаҳон чемпионатида иштирок этган мураббий бўлади. Унинг келиши барчани хурсанд қилади, деб ўйлайман», дея гапириб ўтган Умид Аҳмаджонов O‘zbekiston 24 телеканалига берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Ўзбекистон терма жамоасини бошқариш учун 9 нафар хорижлик мураббий номи эълон қилинганди.

Мавзуга оид