Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Hyundai ноёб ҳэтчбекининг суратлари тарқалди
Hyundai Veloster иккинчи авлоддаги асимметрик ҳэтчбекининг илк фотосуратлари пайдо бўлди. Жаҳон премьераси январь ойида Детройтдаги моторшоуда бўлиб ўтиши керак бўлган автомобиль суратлари Carscoops нашри томонидан эълон қилинди.
Дастлабки маълумотга кўра, кейинги Veloster ҳажми 1,4 ва 1,6 литр бўлган иккита турбомотор билан таклиф этилади, улар етти поғонали иккита уловчи механизмга эга «робот» билан жуфтликда ишлаши мумкин. Энг кучли вариант i30N хот-ҳэтчидан икки литрли двигателга эга бўлади, ундаги қувват эса 275 от кучига етади.
Veloster модели 2011 йилдан бери чиқарилади. Унда эшикларнинг ноодатий жойлашуви бор: ҳайдовчи томонидан у битта, йўловчи томонидан эса – иккита. Ҳэтчбек 130 ҳамда 140 куч берувчи атмосферли агрегатларга ҳам эга, шунингдек қуввати 204 от кучига етувчи турбирланган моторни ҳам ўз ичига қамраб олган. Улардан сўнггиси машинага «юзга» 7,4 сонияда чиқиш имконини беради.
Мавзуга оид
22:59 / 09.01.2025
Hyundai компанияси 2025 йилда Жанубий Корея иқтисодиётига 16,7 млрд доллар сармоя киритади
20:20 / 24.11.2024
Hyundai 42 мингдан ортиқ автомобилини чақириб олади
08:20 / 07.09.2024
Фарғонада йўл четида турган юк машинасига урилган микроавтобус пачақланиб кетди
11:36 / 24.10.2023