Фан-техника | 15:45 / 21.12.2017
6729
2 дақиқада ўқилади
Реклама

Фақат сунъий идрок учун. LG янги брендни ташкил этди

LG Electronics компанияси сунъий идрок (СИ) технологиясидан фойдаланган ҳолда 2018 йилда ишлаб чиқариладиган барча маиший техника, истеъмол электроникаси ва сервислар учун ThinQ бренди яратилиши ҳақида эълон қилди. ThinQ’нинг барча маҳсулотлари ва хизматлари чуқур ўрганиш усулларини қўллаш ва турли СИ-платформалар, жумладан, LG’нинг DeepThinQ технологиясидан фойдаланиш орқали бир-бири билан ўзаро алоқада бўлиши мумкин.

LG биринчи марта сунъий идрокка CES 2017 кўргазмасида қизиқишини кўрсатиб берди ва DeepThinQ технологиясини тақдим этди ҳамда жорий йилда ишлаб чиқарилаётган премиум-синфдаги барча қурилмаларига Wi-Fi орқали уланиш имкониятини қўшишга қарор қилди. Июнь ойида Сеулдаги Бош Техник Офис базасида LG компанияси сунъий идрок лабораториясини очди, у СИни овозли буйруқлар, тасвирлар ва датчикларни таний оладиган, шунингдек улар ёрдамида бошқариладиган ҳамда ўқитиладиган технологиялардан фойдаланиш орқали тўпланган тадқиқотларни уйғунлаштириш мақсадида ташкил этилди. LG’нинг сунъий идрок лабораторияси атроф-муҳитни таҳлил қилувчи дунёдаги биринчи кондиционерни, шунингдек «ақлли» музлатгичлар, кир ювиш машиналари ва чангюткич-роботларни ишлаб чиқишда иштирок этди.

«ThinQ брендидан мақсад - LG интеллектуал техникаси сизнинг ҳаётингизни яхшироқ қилиш мақсадида ишлашини кўрсатиб беришдир, - дейди LG Халқаро маркетинг маркази раҳбари Хан Чан Хи (HanChang-hee). – Сунъий         идрок – бу технологиялардаги кейинги бекат. Биз маиший техника ҳамда истеъмол электроникасини ишлаб чиқаришда етакчи бўлганимиз ҳолда, сунъий идрокнинг қўлланилиши янада кенгроқ тарқалиши ва камроқ хавотирга сабаб бўлишига жавобгармиз».

9-12 январь кунлари CES кўргазмасида LG павильонининг ThinQ зонасида 2018 йилда сунъий идрок технологияларидан фойдаланган ҳолда ишлаб чиқарилувчи қурилмаларнинг кенг ассортименти тақдим этилади.

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид