Жаҳон | 19:48 / 22.12.2017
51328
1 дақиқада ўқилади

5 та давлат дунё тақдирини ҳал қилишга ҳақли эмас – Эрдўған 

Фото: Anadolu

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған БМТнинг структурасини ислоҳ қилишга чақирди.  

“БМТ Хавфсизлик кенгашининг 5 доимий аъзоси дунё тақдирини ҳал қилишга ҳақли эмас. Боз устига, дунёни битта давлат бошқаришга умуман ҳақлимас”, деб айтган Эрдўған Анқарада. 

Эрдўған БМТ Бош ассамблеясида Ал-Қудс бўйича қабул қилинган резолюцияга эътиборни қаратди.  

Унинг айтишича, Туркия охирги онгача бу резолюция деярли 190 та давлат томондан қўллаб-қувватланишини кутган, бироқ вазиятга Оқ уй аралашиб, резолюцияни қўллаб-қувватлайдиган давлатларга молиявий ёрдамни тўхтатиш билан таҳдид қилган. “Қачондан бери одамлар истаги, давлатлар фикри сотиб олинадиган бўлди? Демократия тамойиллари халқлар истаги билан манипуляция қилишга йўл қўймайди. Аксинча ўйлайдиган барча мағлубиятга учрайди”, деб айтган Эрдўған. 

Мавзуга оид