Спорт | 12:10 / 22.12.2017
4864
1 дақиқада ўқилади

Токио-2020 Олимпиадаси бюджети яна қисқартирилди

Фото: Olympic.org

2020 йилда Токиода ўтказиладиган Олимпиада ва Паралимпиада ўйинларининг бюджети 35 млрд иенага (деярли 309 млн доллар) қисқартирилди ва 1 трлн 350 млрд иенага (12 млрд доллар) туширилди.

Бу ҳақда Олимпиаданинг ташкилий қўмитаси ва Япония пойтахти маъмурияти хабар бермоқда.

Kyodo агентлиги хабарига кўра, Токиодан ташқарида ўтказиладиган мусобақа харажатлари энди Олимпиада лотереясидан олинган даромадлар ҳисобига қопланади.

Олимпиада ва Паралимпиада бюджети Ташкилий қўмита, Токио маъмурияти ва давлат ассигнацияларидан ташкил қилинади. Бу маблағлар атрофида қаттиқ баҳс ва мунозаралар олиб борилмоқда. Хусусан, Халқаро Олимпия қўмитаси харажатларни кескин қисқартиришни талаб қиляпти. Ташкилот фикрига кўра, умумий ҳисобда 1 млрд доллар маблағни иқтисод қилиш имконияти бор.

Аввалига Олимпиада бюджети 18 млрд долларга баҳоланган эди. Бироқ ташкилотчилар харажатларни босқичма-босқич қисқартириш имкониятларини излаб топмоқда.

Маъруфжон Асқаров
Тайёрлаган Маъруфжон Асқаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид