Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бухородаги меҳмонхона хорижий корхонага сотилди
«Wide tent system» АЖ хорижий корхонаси Бухоро шаҳри марказида жойлашган кўпқаватли «Bukhara palace» меҳмонхонасини 20 декабрь куни 27,5 миллиард сўмга харид қилган. Бу ҳақда Livebukhara.uz «ISHONCH MULK SAVDO» риэлторлик компаниясига асосланиб хабар бермоқда.
Савдоларда Ўзбекистонда алюминий профиллар ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи «Wide tent system» АЖ ҚК билан бир қаторда Сингапурнинг «Espada Profile» МЧЖ ҳам иштирок этган.
Меҳмонхона 26 миллиард 351,2 миллион сўм бошланғич нарх билан савдога чиқарилган эди.
Қарийб 1,9 гектар ерда жойлашган объектнинг умумий майдони 8581,16 квадрат метрни ташкил этади.
Superjob.uz сайти маълумотларига кўра, «Wide tent system» алюминий, ПВХ, аксессуарлар ва компонентлар ишлаб чиқарувчи «Akfa» компаниялар гуруҳи таркибига киради.
Мавзуга оид
16:16 / 16.05.2025
Танзила Норбоева Бухорода жиноятчиликка қарши курашиш масалаларини муҳокама қилди
14:39 / 16.05.2025
Бухорода йўлдан ўтаётган аёл экскаватор босиб кетиши оқибатида ҳалок бўлди
19:05 / 12.05.2025
Бухоро шаҳрида 3 та машина ёниб кетди
14:03 / 11.05.2025