Light | 18:20 / 25.12.2017
18354
7 дақиқада ўқилади

2017 йилнинг энг яхши 7 молиявий маслаҳати

Фото: Getty Images

Янги йил — Уоррен Баффетдан тортиб то Сьюзи Ормангача бўлган молиявий етакчилар тавсияларидан фойдаланиш ҳамда ўз банк ҳисоб рақамингизга нолларни қўшиш учун ажойиб имконият.

Молиявий масалаларда тавсиялар талайгина. Бироқ уларнинг орасидан ҳақиқатда иш берувчиларини саралаш учун CNBC бизнес ва сармоялар соҳасида тан олинган экспертларнинг энг яхши 8 тавсияси билан бўлишди.

Сьюзи Орман: Ўз ҳузур-ҳаловатингиз учун пул олиб қўйишни ўрганинг

Suze Orman says this mental shift is the key to saving money from CNBC.

Муваффақиятли маблағларнинг асосий ҳийласи — улардан харажатлар каби завқ олишни ўрганиш, дея изоҳлайди шахсий молия бўйича эксперт Сьюзи Орман. Унинг сўзларига кўра, пул йиғишдан инсонга қандайдир оғирлик тушмаслиги жуда муҳим. У қониқиш ва ҳатто завқ келтириши керак.

"Йиғилган пулларни қачон ишлатишингиз мумкинлиги ҳақида ўйламанг, - дея давом этади у. - Яхшиси, ушбу жараёндан қачон завқ ола бошлашингиз ҳақида ўйланг. Шундай қила олсангиз, пулларни сарфлаш истаги сизни бошқа ташвишлантирмаётганини англаб етасиз.

Уоррен Баффетт: Энг яхши сармоя — ўзингизга йўналтирилган сармоя

How Warren Buffett overcame his crippling fear of public speaking from CNBC.

"Барча сармоялардан устун турувчи бир сармоя тури мавжуд: бу инсоннинг ўзига йўналтирилган сармоя, - дейди миллиардер Forbes журналига берган интервьюсида. - Ҳеч нима сизнинг бир қисмингизга айланган нарсадан маҳрум қила олмайди, амалга ошмай қолган салоҳият эса ҳаммада бўлади".

Кайл Тейлор: "503020 фоиз" қоидаси

Use this simple rule to structure your savings from CNBC.

Шахсий молия бўйича энг йирик онлайн-медиа - The Penny Hoarder асосчиси Кайл Тейлор атиги бир неча йилда ночор талабадан миллионер-ишбилармонга айланди. Тейлорнинг сўзларига кўра, унга маблағ тўплашга оддий формула ёрдам берган.

У "50−30−20 фоиз" қоидаси деб аталади. Бу барча даромадларнинг 50 фоизи тўғри банкка ўтказилади, 30 фоизи зарур эҳтиёжларга кетади, 20 фоизини эса  кўнгилхушлик ва завқ олиш учун сарфлаш мумкин, деганидир.

"Олдиндан шу қоидани ўрнатиб, ҳар қандай вазиятда оқилона молиявий қарор қабул қилиш учун етарлича эркинлик ва назоратга эга бўласиз", - дейди Тейлор.

Марк Кьюбан: Улгуржи ва чегирмали харидларни амалга оширинг

"Мунтазам сармоялардан даромад олиш шу қадар қийинки, ундан кўра 50 фоизли чегирма билан икки йилга етадиган тиш пастасини сотиб олган яхши, - дейди миллиардер Vanity Fair'га берган интервьюсида. - Бу дарҳол фойда олишнинг ажойиб усулидир".

Фақат тиш пастаси билан чегараланиб қолмаслик керак, албатта. Бу стратегия ҳар қандай мунтазам харажатлар ёки сарфланувчи материалларга нисбатан қўлланилади, дейди Кьюбан. "Агар Amazon'да катта чегирмаларга дуч келсангиз, харид қилинг, чунки нархлар ошиши эҳтимоли юқори. Бу ҳақиқий тежамкорлик".

Грант Кардон: Даромаднинг бир неча ўзаро боғлиқ оқимини шакллантиринг

Simple steps to get rich from a self-made millionaire from CNBC.

"Кўп томонлама даромад манбаларисиз бойиб бўлмайди, - деб ҳисоблайди анча вақтгача қарздор бўлган, лекин ўз саъй-ҳаракатлари кетидан бойлик орттирган миллионер Грант Кардон. - Барчаси сизда мавжуд даромаддан бошланади. Даромаднинг ушбу оқимини кўпайтиринг ва унга янгиларини қўшишни бошланг".

Ёдингизда бўлсин, даромад оқимлари симбиотик бўлиши керак. Бу даромаднинг турли манбаларини излашга ҳожат йўқлигини билдиради - яхшиси, сизга даромад келтира бошлаган фаолият соҳасида кўпроқ пул ишлаш усулларини изланг. Масалан, мен учун реклама олувчи дизайнерим бор, у ўзини намоён қилиб, менинг дўстларим ва ҳамкасбларим учун ҳам реклама ола бошлади. Эътибор беринг, у ширинликлар дўконини очмади, ўзи даромад олаётган соҳага урғу берди"

Крис Рейнинг: Кўпроқ пул йиғиш учун кичик ўзгаришлардан бошланг

How this 38-year-old became a millionaire and retired early from CNBC.

35 ёшигача 1 миллион долларлик инвестицион портфель тўплашга муваффақ бўлган Крис Рейнингнинг сўзларига кўра, самарали маблағлар сири оддий: кичик ўзгаришлардан бошлаш керак.

"5 долларга латте сотиб олиш ташвиш учун арзирли сабаб эмаслигини таъкидлайдиган одамларни биламан, бироқ қанча кўп шу ҳақида ўйласам, бошланиши учун бундай харажатлардан воз кечиш шунча яхши ғоя бўлганини яхшироқ англайман, - дейди Рейнинг. - Чунки бунинг ўрнига кичикроқ уйга кўчишга, машинангизни сотишга ёки шу каби  қарорлар қабул қилсангиз, олдиндаги ўзгаришлар кўлами сизни ҳайратга солади ва охир-оқибат, сиз ҳеч нима қилмай қўясиз. Кичик ўзгаришлар эса сиз йирик ўзгаришларга ҳам эришишингиз мумкинлигига ишонч пайдо қилишига олиб келади".

Грант Сабатье: Ёдингизда бўлсин, пул - асосийси эмас

This millennial went from broke to millionaire within five years from CNBC.

"Пуллар — ҳаётнинг мазмуни эмас. Соғлиқ, оила, дўстлар ёки бошқа муҳим омиллар эвазига пул орттиришга уринмаслик керак", - дея таъкидлайди Сабатье.

"Мен ҳаддан ташқари кўп вақтимни офисда ўтказганман ва кўпинча ҳатто дам олиш кунлари ҳам ишлаганман, охир-оқибат эса бир неча дўстларимни йўқотдим ва кўп муносабатлар тўхтатилди. Пуллар ҳаракат эркинлигини таъминлашига ишонсам-да, бу бошқа ишларни бажаришга ёрдам берувчи шунчаки бир восита эканини унутмаслик лозим".

Фақат пуллар орзусида яшаш ўрнига уларни нимага сарфлашни истардингиз - шуни тушунишга ҳаракат қилинг, дейди миллионер. Пулларингизни нима қилмоқчисиз? Ҳафтада неча соат ишламоқчисиз? Қандай саёҳатларни кўзлаяпсиз? Шулар ҳақида ўйланг, бу мақсадларингизни аниқ белгилаб олишга ёрдам беради.

Мавзуга оид