«Дўст давлатлар» Россияга сармоя киритишга шошилмаяпти
Россия иқтисодиётига киритилган хорижий сармояларнинг умумий ҳажми 235 миллиард долларга тушиб кетди, бу сўнгги 15 йилдаги энг паст кўрсаткичдир.

Фото: ИЗВЕСТИЯ/Эдуард Корниенко
2024 йилнинг дастлабки уч чорагида хорижий инвесторлар Россия иқтисодиёти реал секторидан яна 44 миллиард доллар тўғридан тўғри сармояни олиб чиқиб кетди ва Россия иқтисодиётига киритилган хорижий сармояларнинг умумий ҳажми 235 миллиард долларгача қисқарди, бу сўнгги 15 йилдаги энг паст кўрсаткичдир. Бу Россия Федерацияси Марказий банки томонидан 7 феврал, жума куни эълон қилинган статистик маълумотлардан келиб чиқади. Унга кўра, Украинага қарши урушнинг биринчи йилида Россия 138 миллиард доллар, 2023 йилда эса яна 80 миллиард доллар тўғридан тўғри хорижий инвестицияларни йўқотган. Шундай қилиб, Кремлнинг «дўст» деб аталувчи давлатлар Россия учун Ғарб сармоядорлари ўрнини эгаллаши ҳақидаги умидлари ўзини оқламади, дея хулоса қилади The Moscow Times (MT).
Россия иқтисодиётининг изоляцияси кучаймоқда
Россия президенти Владимир Путин бир неча бор БРИКСга аъзо давлатлар инвесторларини Россияга сармоя киритишга чақирган, бироқ Марказий банк статистикаси «дўст мамлакатлар»дан капитал оқимини қайд этмаган. Берлиндаги "Фан ва сиёсат" (Stiftung Wissenschaft und Politik, SWP) жамғармаси етакчи мутахассиси Янис Клюгенинг фикрича, бу Россия иқтисодиётининг изоляцияси тобора кучайиб бораётганидан далолат беради.
Россиялик таҳлилчиларнинг фикрича, Украинага қарши уруш бошланишидан олдин Россия иқтисодиётига киритилган тўғридан тўғри сармояларнинг тўртдан уч қисми Москва «дўст бўлмаган» деб таснифлаган мамлакатларга тўғри келган. Шу билан бирга, Хитойнинг Россия Федерациясига киритилган тўғридан тўғри сармоялари атиги 3,3 миллиард долларни ташкил этди – бу барча инвестицияларнинг 0,7 фоизидан камроғи, Ҳиндистон улуши 613 миллион долларни ташкил этди, Бразилия ва Жанубий Африканинг ҳиссаси шунчалик кичикки, у Марказий банкнинг статистик маълумотларига киритилмади.
Тавсия этамиз
“Сиртқи таълим ёпилса, ҳеч нарса йўқотмаймиз” – мутахассислар билан суҳбат
Ўзбекистон | 15:26 / 19.05.2025
Трампни сийлаган араблар, музлатилган савдо уруши ва амалга ошмаган “дуэл” — Геосиёсий ҳафта таҳлили
Жаҳон | 16:04 / 17.05.2025
Таҳдид ва тарих ҳақида ваъз: Истанбул музокараларида нималар дейишди?
Жаҳон | 13:33 / 17.05.2025
Ҳайдовчилар учун қатор енгилликлар эълон қилинди
Ўзбекистон | 18:04 / 16.05.2025
Мавзуга оид

22:50 / 21.05.2025
РФга қарши санкцияларнинг 17-пакети: нишонда яна танкерлар

21:02 / 21.05.2025
Трамп иттифоқчиларга Россия ғалаба қозонишига ишончи комиллигини айтди – ОАВ

20:16 / 21.05.2025
Ўзбекистоннинг яна бир компанияси Европа Иттифоқи санкциялари остида қолди

17:09 / 21.05.2025