Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Йилнинг энг сердаромад актёрлари рейтинги тақдим этилди
"Форсаж" фильми саккизинчи қисмининг муваффақиятидан кейин Вин Дизель 2017 йилнинг энг сердаромад актёри дея эътироф этилди. Forbes журнали йилнинг энг сердаромад актёрлари рейтингини тақдим этди.
Фильмларнинг прокатда тўплаган даромадини ҳисоблаш билан шуғулланувчи Box Office Mojo портали маълумотларига кўра, Дизель иштирокидаги фильмлар бир йилда 1,6 миллиард доллар келтирган, бу пулларнинг учдан бири "Форсаж" улушига тўғри келади. Рейтингнинг иккинчи ўрнини 1,5 миллиард доллар даромад билан Дуэйн Жонсон эгаллади. Таъкидлаш жоизки, у ҳам "Форсаж"нинг саккизинчи қисмида суратга тушган.
Учинчи поғонада Галь Гадот — прокатда 820 миллион доллар тўплаган "Мўъжиза аёл" фильми қаҳрамони. Гадот иштирокидаги фильмлар бир йилда жами 1,4 миллиард даромад келтирган.
Энг сердаромад актёрлар ўнлигидан, шунингдек, Эмма Уотсон, Жонни Депп, Дэйзи Ридли, Том Ҳолланд, Крис Прэтт, Крис Хемсворт ва Жон Бойегалар ўрин олган.
Мавзуга оид
19:49 / 27.05.2025
Ўзбекистон энг тинч давлатлар рейтингида 60-ўринни эгаллади
20:13 / 16.05.2025
Қирол Чарлз III Пол Маккартнидан камбағалроқ экани аниқланди
09:54 / 23.04.2025
Барча даврларнинг энг кўп маош олган спортчилари рўйхати тузилди
12:04 / 22.04.2025