Спорт | 09:41 / 28.12.2017
27708
2 дақиқада ўқилади

«Ливерпуль» шов-шувли трансферни ҳал қилди. Рекорд маблағ эвазига

Фото: Reuters

«Саутҳемптон» ҳимоячиси Виржил ван Дейк 1 январда рекорд сумма эвазига «Ливерпуль»га ўтади. Бу ҳақда икки клуб расмий сайтида хабар берилган.

«Саутҳемптон» Виржил ван Дейк трансфери борасида «Ливерпуль» билан келишиб олганини тасдиқлади. Клуб ҳимоячи трансфери учун янги жаҳон рекордини ўрнатадиган таклифни қабул қилган.

Ҳозирда трансфернинг аниқ суммаси эълон қилинмади. ОАВ берган маълумотларга кўра, «Ливерпуль» ван Дейк учун 75-85 млн евро тўлайди. 

«Ливерпуль» сайтида ҳам келишув тасдиқланган. 26 ёшли нидерландиялик футболчи янги клубида тиббий кўрикдан ўтган ва 4-рақамда тўп суради. Унинг «Ливерпуль» футболкасини кўтариб турган сурати ҳам эълон қилинди.

Фото: Liverpool Echo and Goal

Қайд этиш керакки, «Ливерпуль» бу футболчини ёздаёқ ўз сафига қўшиб олмоқчи бўлганди, аммо «Саутҳемптон» бу трансферга қаттиқ қаршилик қилганди. Мерсисайдликлар футболчи учун рақобатда «Челси» ва «Манчестер Сити» клубларини ортда қолдирди.

Ван Дейк «Саутҳемптон»да 2015 йил ёзидан буён тўп суради. У жорий мавсумда клуб сафида 12 ўйин ўтказди. 2015 йилгача у Шотландиянинг «Селтик» ва Нидерландиянинг «Гронинген» клубларида ўйнаган. У миллий терма жамоа сафидаги дебютини 2015 йил октябрида ўтказган, шу вақтгача 16 ўйинда майдонга тушган.

Мавзуга оид