Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон Қамбарота ГЭС-1 қурилишида иштирок этади
Ўзбекистон ва Қирғизистон Қамбарота ГЭС-1 қурилиши лойиҳасини биргаликда амалга ошириш бўйича аниқ қадамларни муҳокама қилишда давом этмоқда. Бу ҳақда Қирғизистоннинг Ўзбекистондаги элчиси Дониёр Сидиқов журналистлар билан учрашувда маълум қилган.
«Ўзбекистон Қамбарота ГЭС-1 қурилишида иштирок этади. Бу келишув қоғознинг ўзида қолгани йўқ, балки амалий жиҳатдан бажарилмоқда. Бу лойиҳа бўйича ишчи гуруҳи Тошкентда ўзининг илк йиғилишини ўтказди ҳамда қўшма қадамларни белгилаб олди», - дея таъкидлаб ўтган элчи Дониёр Сидиқов.
Унинг фикрига кўра, бу минтақавий миқёсдаги катта лойиҳа бўлади, унда барча масалаларни ҳал этиш, ўзаро консенсусни таъминлаш ва томонлар манфаатини эътиборга олиш лозим. Шунинг учун ишчи гуруҳ, дея қайд этди элчи, ҳозирда аниқ қўшма қадамларни муҳокама қилишда давом этмоқда.
«Менинг ўйлашимча, Ўзбекистон лойиҳада ҳам технологик жиҳатдан, ҳам ресурслар билан иштирок этиши мумкин», - дея таъкидлаб ўтди дипломат.
Октябрь бошида «Ўзбекгидроэнерго» ва Қирғизистоннинг «Миллий энергетика ҳолдинг компанияси» Қамбарота ГЭС-1 қурилиши лойиҳасини амалга ошириш соҳасидаги ҳамкорлик бўйича меморандумни имзолади.
Эслатиб ўтамиз, Қамбарота ГЭС-1 – бу Қирғизистондаги энг йирик гидроэлектрстанция лойиҳасидир.
Мавзуга оид
07:50 / 24.05.2025
Қирғизистонда содир бўлган зилзила кучи Андижонда сезилди
16:53 / 23.05.2025
Қирғизистон президенти ноқонуний мигрантларга 10 июнгача муҳлат берди
20:42 / 20.05.2025
Қирғизистонда содир бўлган зилзила кучи Андижонда сезилди
20:07 / 20.05.2025