Истеъмолчилар ҳуқуқи бўйича ҳужжатларга риоя этилиши юзасидан таҳлил ўтказиш тўғрисидаги йўриқномага ўзгартиришлар киритилди
Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг қарор билан Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларига риоя этилиши юзасидан таҳлил (ўрганиш, кўрик) ўтказиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартиришлар киритилди.
Ўзбекистон Республикаси президентининг 2017 йил 18 апрелдаги ПФ-5016-сон “Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасини ташкил этиш тўғрисида”ги фармони ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 23 июндаги 419-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси тўғрисидаги низомга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси қарор қилди:
1. Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2011 йил 10 февралдаги 1-сон қарори билан тасдиқланган Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларига риоя этилиши юзасидан таҳлил (ўрганиш, кўрик) ўтказиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилди.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга кирди.
Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва реклама тўғрисидаги қонун
ҳужжатлари талабларига риоя этилиши юзасидан таҳлил (ўрганиш, кўрик) ўтказиш
тартиби тўғрисидаги йўриқномага киритилаётган ўзгартиришлар:
1. Муқаддима қуйидаги таҳрирда баён этилади:
“Мазкур Йўриқнома Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 12 октябрдаги 225-сон қарори билан тасдиқланган Рақобат, табиий монополиялар, истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун иш қўзғатиш ва уларни кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ, истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатлари (кейинги ўринларда қонун ҳужжатлари деб юритилади) талабларига риоя этилиши юзасидан таҳлил (ўрганиш, кўрик) ўтказиш тартибини белгилайди.”.
2. 1-банднинг иккинчи хатбошисидаги “Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш” деган сўзлар “Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш” деган сўзлар билан алмаштирилди.
3. Мазкур ўзгартиришлар Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси билан келишилган.
Мавзуга оид
08:25 / 29.10.2021
Ашёвий далилларни расмийлаштириш тартиби ўзгарди
07:37 / 17.05.2021
Муддатидан олдин пенсия тайинлаш тартиби ўзгарди
10:40 / 11.03.2021
ФҲДЁ органларида иш юритиш тартибига ўзгартириш киритилади
08:47 / 05.03.2021