Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шавкат Мирзиёев оғир атлетикачиларни мукофотлади
Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев "Жаҳон чемпионатида юқори натижага эришган спортчиларни тақдирлаш тўғрисида"ги фармойишини имзолади. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Фармойишда Олимпия ўйинлари дастурига киритилган оғир атлетика спорт тури бўйича 2017 йил 28 ноябрь – 6 декабрь кунлари Анахайм шаҳрида (АҚШ) ўтказилган жаҳон чемпионатида муваффақиятли иштирок этган қуйидаги Ўзбекистон спортчилари:
Ёқубов Достон Жалолиддин ўғли 69 килограмм вазнда биринчи ўринни (олтин медаль) эгаллагани учун 12 000 АҚШ доллари;
Собиров Фарҳодбек Анвар ўғли 94 килограмм вазнда иккинчи ўринни (кумуш медаль) эгаллагани учун 6 000 АҚШ доллари;
Ефремов Иван Владимирович 105 килограмм вазнда иккинчи ўринни (кумуш медаль) эгаллагани учун 6 000 АҚШ доллари;
Эргашев Адҳамжон Абдуллажон ўғли 62 килограмм вазнда учинчи ўринни (бронза медаль) эгаллагани учун 3 000 АҚШ доллари миқдоридаги бир марталик пул мукофоти билан тақдирланиши белгиланди.
Мавзуга оид
16:48 / 31.01.2025
Ўзбекистон оғир атлетика федерациясига янги раис сайланди
20:45 / 15.03.2024
Эркаклар ва аёллар ўртасида маҳалла футбол терма жамоалари тузилади
08:53 / 07.12.2023
Оғир атлетика бўйича Руслан Нуриддинов спорт маркази ташкил этилади
15:23 / 04.12.2023