Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркияда Россия элчиси ўлдирилган кўргазма ташкилотчиси ҳибсга олинди
Анқара суди Россиянинг Туркиядаги элчиси Андрей Карлов ўлдирилган кўргазма ташкилотчиси Мустафо Тимур Ўзканни ҳибсга олди. Бу ҳақда Sabah турк нашри хабар берган.
Ўзкан Карловнинг ўлдирилишида иштирок этиш айби билан ҳибсга олинган.
Маҳаллий прокуратура элчининг ўлими юзасидан Россия билан биргаликда олиб бораётган тергов доирасида терговчилар қотилликни содир этган полициячи Мавлут Мерт Алтинтошнинг мобил телефонидаги барча маълумотни қўлга киритишган.
Қотилликни содир этишга алоқадорликка гумон билан 6 киши, жумладан 3 полициячи ҳибсга олинган.
Алтинтош 2016 йил 19 декабрда “Россия турклар нигоҳида” деб номланган кўргазмада Карлов нутқ сўзлаётганда унинг орқасидан ўқ узган.
Оқибатда Карлов воқеа жойида ҳалок бўлган, қотил эса полициячилар томондан йўқ қилинган.
Мавзуга оид
19:11 / 13.04.2025
CNN Turk: Россия ва Украина 15-16 апрел кунлари Анқарада музокаралар ўтказади
17:48 / 07.02.2025
Анқарада қалбаки алкоголдан 33 киши вафот этди
01:02 / 24.10.2024
Анқарадаги теракт қурбонлари сони беш кишига етди. Эрдўған Қозонга ташрифини якунламоқда
20:55 / 23.10.2024