Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитойдаги савдо марказида Трампни эслатувчи ит ҳайкали ўрнатилди
Хитойнинг Тайюань шаҳридаги Walk Mall савдо марказида Янги йил арафасида АҚШ президенти Дональд Трампни эслатиб юборувчи ит ҳайкали ўрнатилди. Бу ҳақда The Guardian нашри хабар бермоқда.
Ҳайкал марказий залда ўрнатилган, у хўмрайган ва кўрсаткич бармоғини юқорига қилиб турган ҳолда ишланган. Унда Трампга хос бўлган соч турмаги ҳам бор.
Савдо маркази ходимларидан бири бунга изоҳ бериб, яқинлашиб келаётган 2018 йил – ит йили билан боғлиқ ҳолда амалга оширилган маркетинг юришдан бўлак нарса эмаслигини айтган. Унинг айтишича, Трамп билан ўхшашлик бўлиши кўзда тутилмаган.
“Бу шунчаки мижозлар суратга тушишлари мумкин бўлган ёқимтой ит ҳайкали”, деб айтган ходим.
Мавзуга оид
19:43 / 27.05.2025
Хитойдаги кимёвий заводда портлаш содир бўлди
18:42 / 26.05.2025
Хитойда роботлар илк бор рингда бир-бири билан олишди
17:57 / 26.05.2025
Хитой «исталган вақтда» Тайванга ҳужум қилишга қодир — FT
13:15 / 26.05.2025