Ўзбекистон | 14:40 / 03.01.2018
16778
2 дақиқада ўқилади

Пскентда янги масжид фойдаланишга топширилди

Фото: Ўзбекистон Мусулмонлари идораси

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов, Тошкент вилояти бош имом-хатиби Хайруллоҳ Турматов ҳамда Пскент тумани имомлари иштирокида “Ўсмат Ота” жоме масжидининг янги биносига биринчи ғишт қўйилган эди.

Ўзбекистон Мусулмонлари идораси ахборот хизматининг хабар беришича, 2 январь куни 2016 йилда қилинган хайрли дуоларнинг ижобати сабабли “Ўсмат ота” жоме масжиди замонавий ва кўркам ҳолда қайта қуриб фойдаланишга топширилди. Масжид биносида намозхонлар учун барча шароитлар мужассам этилган бўлиб, келгусида кутубхона, музей ташкил этиш ва автотураргоҳ қуриш режалаштирилган. Масжидда бир вақтнинг ўзида 250-300 кишини сиғдира олади.
 
Муфтий Усмонхон Алимов масжиднинг очилиш маросимида иштирок этиб, масжид аҳлини ушбу қувончли ва тарихий воқеа билан муборакбод этди. Меҳмонлар ва масжид аҳли учун байрамона дастурхон ёзилди.

Фото: Ўзбекистон Мусулмонлари идораси
Фото: Ўзбекистон Мусулмонлари идораси
Фото: Ўзбекистон Мусулмонлари идораси
Фото: Ўзбекистон Мусулмонлари идораси
Фото: Ўзбекистон Мусулмонлари идораси
Фото: Ўзбекистон Мусулмонлари идораси
Фото: Ўзбекистон Мусулмонлари идораси
Фото: Ўзбекистон Мусулмонлари идораси
Фото: Ўзбекистон Мусулмонлари идораси

Мавзуга оид