Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Samsung ўзининг илк мослашувчан мониторини тақдим этади
Жанубий Кореянинг Samsung компанияси ўз мухлисларини замонавий матрица билан қувонтириш арафасида. Янги девайс бир неча кундан кейин АҚШдаги компьютер техникаси кўргазмасида намойиш қилинади. Бироқ баъзи техник тафсилотлар ҳозирданоқ маълум.
Тақдимот, режалаштирилганидек, 9-10 январь кунлари Лас-Вегасдаги CES 2018 халқаро электроника кўргазмасида бўлиб ўтади.
Янги Samsung CJ791 мониторида томонлар нисбати 21:9'га тенг бўлган 34 дюймли QLED-панель қўлланган. Унинг ўлчамлари — 3440×1440 пиксель. Мутахассислар уни ультракенг деб аташмоқда. У фойдаланувчиларга катта файллар, маълумотлар жойланган жадвалларни кўздан кечириш имконини беради.
Экраннинг букма радиуси - 11500 мм. Ранглар кўлами қамрови - sRGB (ранг спектрини тақдим этиш стандарти) 125 фоизни ташкил қилади. Кўриш бурчаги — 178°.
Ишлаб чиқарувчилар режасига кўра, фойдаланувчилар биргина Thunderbolt 3 кабели ёрдамида мониторни ортиқча симларсиз ноутбукка улашлари мумкин бўлади.
Thunderbolt 3'га уланиш сониясига 40 гигабитгача тезлик билан таъминлайди. Бу USB орқали уланишга нисбатан деярли тўрт карра тезроқдир.
Бундан ташқари, Thunderbolt 3 кабели қувват манбаи сифатида ҳам хизмат қилиши мумкин. Юк кучи имкони — 85 Вт.
Мавзуга оид
19:00 / 28.03.2025
Samsung янги Galaxy А56 5G, А36 5G ва А26 5G смартфонларини тақдим этди
17:50 / 28.03.2025
The Korea Times: LG, Samsung ва Hyundai Россияга қайтиш имкониятини ўрганмоқда
20:08 / 25.03.2025
Ҳиндистон Samsungʼдан 601 млн долларлик солиқ қарзини тўлашни талаб қилди
21:15 / 03.03.2025