Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Калифорнияда ички ёниш двигателига эга машинани сотиш тақиқланади
АҚШнинг Калифорния штати қонунчилик мажлиси аъзоси Фил Тинг махсус қонун лойиҳасини тақдим этди, унда штатда бензинли ёки дизелли двигатель билан жиҳозланган янги автомобиллар сотувини тақиқлаш назарда тутилган. Ҳужжат тасдиқланса, 2040 йилнинг 1 январидан кучга киради, деб хабар бермоқда Carscoops.
«Тоза автомобиллар тўғрисидаги қонун 2040» номли қонун лойиҳаси зарарли моддаларнинг ноль даражаси бўлмаган транспорт воситаларини давлат рўйхатидан ўтказишда рад жавобини беришни назарда тутади. Фақатгина электрмотор ёки ёқилғи элементларидаги куч қурилмасига эга автомобилни харид қилиш мумкин бўлади.
Шунингдек ҳужжатда кўрсатилишича, «моддалар чиқаришнинг ноль даражасига эга транспорт воситалари учун исталган иш режими ёки ҳолатида ифлослантирувчи ёхуд парник газлар чиқариб ташланишига йўл қўйилмайди». Қонун лойиҳаси оғирлиги 4535 килограммдан ортиқ бўлган тижорат автомобиллари ҳамда бошқа штатлар аҳолисига тегишли машиналарга тааллуқли бўлмайди.
Аввалроқ Хитой ҳукумати ҳам ички ёниш двигателига эга автомобилларни тақиқлаш ҳақида маълум қилганди. Бунга мамлакат 20 йил сарфлайди. Шунингдек, Буюк Британия ва Франция ҳам шундай тақиқни жорий этиш ниятида.
Мавзуга оид
21:32 / 27.05.2025
Олимлар яқин йиллар ичида Калифорнияда ҳалокатли зилзила юз беришидан огоҳлантирди
11:21 / 23.05.2025
4 ойда энг кўп ишлаб чиқарилган автомобиль маълум қилинди
14:57 / 01.05.2025
Германия автомобиль ишлаб чиқарувчилари Трампнинг тарифлари туфайли йўқотишларга дуч келмоқда
20:14 / 27.01.2025