Президент Янгийўлда уй совға қилган аёл ўша куниёқ республика кардиология марказига олиб келинган
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Тошкент вилоятига ташрифи давомида Янгийўл тумани тиббиёт бирлашмасида бўлиб, шифохонадаги беморлардан бири, бир йилда икки боласидан айрилган аёлга уй совға қилгани хабар қилинганди.
“Ўзбекистон 24” телеканалида хабар қилинишича, ушбу аёл ўша куннинг ўзидаёқ кардиомобиль бригадаси ёрдамида республика ихтисослаштирилган Кардиология марказига етказилган ва бу ерда зудлик билан дастлабки ташхис-даволаш ишлари бошлаб юборилди.
“Президентимизга шунчалик жонкуярлик, мулоқот қилганлари учун катта раҳмат. Мен Шавкат Мирзиёевнинг югуриб-елиб хизмат қилаётгани, фуқаролар манфаатини кўзлаётганидан жуда хурсандман, бунга чин дилдан ишондим. Бундай меҳр-мурувватни кўрганингиздан кейин анча хурсанд бўлиб, равшанлашиб, ўзингизни дадил тутишингиз турган гап”, - дейди Зулайҳо Алиева.
Телеканал ижодий гуруҳи аёл истиқомат қилувчи қишлоққа бориб, унинг турмуш ўртоғи билан ҳам суҳбатлашган.
“Бошимиздан кетма-кет мусибатларни ўтказдик. Аллоҳни марҳамати билан ўғлимиздан қолган зурриёдларга совға беришибди. Умрлари узоқ бўлсин, халқнинг ҳақиқий отаси эканликлари кўриниб турибди. Бизни уй-жойларга муҳтожлигимиз йўқ, лекин набираларимизнинг келажагини ўйлаб шунчалик совғалар қилишаётган экан, Аллоҳ ажрини берсин”, - дейди отахон.
Мавзуга оид
16:18 / 15.11.2024
Янгийўлда 5 туп дарахтни кесиб ташлаган шахс табиатга 533 млн сўм зарар етказди
20:48 / 09.10.2024
Бухоронинг янги аэропорти соатига 8 та самолётга хизмат кўрсатади
21:49 / 08.10.2024
Мирзиёев МДҲ саммитида кўптомонлама ҳамкорлик барча йўналишларда ривожланганини юқори баҳолади
10:00 / 08.10.2024