Фото: Яна бир стартап Tesla га қарши майдонга чиқиб келмоқда — CES 2018
Ўтган йилнинг кузида Хитойнинг Future Mobility ва унинг тўлиқ электрлашган автомобиль ишлаб чиқарилувчи янги Byton бренди ҳақида маълумотлар пайдо бўлган эди. Компанияга BMW ва Nissan’нинг собиқ топ менежерлари томонидан асос солинган. Янги автомобилнинг анонс қилинадиган жойи бўлиб, албатта, CES 2018 кўргазмаси хизмат қилмоқда. Ҳозирча у фақат журналистлар учун очиқ, эртадан исталган киши унга кириши мумкин бўлади, деб ёзмоқда hi-news.ru.
2022 йилгача Byton учта тўлиқ электрлашган автомобиль ишлаб чиқаришни йўлга қўймоқчи. Компания ўртача ўлчамли электр кроссовердан бошлашга қарор қилган ва у 2019 йилнинг тўртинчи чорагида бозорларга чиқади. Кейин навбат седанга, ўндан сўнг етти ўринли оилавий автомобилга етади.
Журналистларнинг қайд этишларича, Byton’нинг янги машинаси яқиндагина ишлаб чиқарилган Land Rover Velar ва Faraday Future компаниясининг тўлиқ электрлашган FF91 оралиғидаги бир транспортдир. Кўзга ташланувчи илк қизиқ деталь — ён кўзгуларининг йўқлиги. Унинг ролини камералар ўз зиммасига олган.
Автомобиль жуда илғор Amazon Alexa овозли кўмак тизимидан фойдаланади. Автомобиль медиатизимини имо-ишоралар ёрдамида бошқариш мумкин ва ҳаракатнинг 3-даражадаги автономлигини ваъда қилинмоқда. 4-даражагача янгиланишни компания 2020 йилда чиқаришни мўлжалламоқда. Автомобилни смартфондаги махсус илова ёрдамида ҳам бошқариш мумкин.
Янгиликни потенциал харидорлар эътиборини жалб қилиши мумкин бўлган асосий детали — гигант экрани бўлиб, Byton’ни яратганлар уни SED (Shared Experience Display) деб аташган. У автомобилнинг марказий консоли бутун узунлигини эгаллаган. Тизим 100 Гб/с тезликда симсиз Интернет билан таъминланади, унда фильмлар кўриш (албатта, автотураргоҳда), қўнғироқларни амалга ошириш мумкин.
Гигант Shared Experience Display экрани фонида Tesla Model S ва X ларнинг каттагина экрани ҳам миттилик касб этади.
Ҳақиқий шоҳона қулайликни таъминлаш мақсадида Byton автомобилни айланма креслолар билан жиҳозлаган. Бундан ташқари, унга ўрнатилган юзни таниб олиш тизими ҳар бир йўловчи ва ҳайдовчи учун ўриндиқлар созламаларини автоматик равишда мослаб созлаб бериши мумкин.
Автомобиль икки хил тўпламда таклиф этилади — бир моторли ва икки моторли. Бир моторли варинати 272 от кучига эга бўлиб, юриш захираси 400 км.ни ташкил этади. Икки моторлиси 476 от кучи билан 520 км.гача йўл боса олади. Базавий моделнинг нархи 45 минг АҚШ долларидан кам бўлмаслиги тахмин қилинмоқда.
Мавзуга оид
19:34 / 20.11.2024
Германияда Tesla заводи қурилишига қаршилар дарахтлардан тушишни хоҳламаяпти
23:39 / 08.11.2024
Tesla капитализацияси 1 трлн доллардан ошди
10:57 / 07.11.2024
АҚШда дунёдаги энг тезкор полиция машинаси тақдим этилди
23:09 / 24.10.2024